O‘zLiDeP ташаббуси билан жазодан озод этилган 31 хоразмлик фуқарога имтиёзли кредит олиш бўйича тавсиялар берилди

28.06.2018, 18:57

O‘zLiDeP ташаббуси билан жазодан озод этилган 31 хоразмлик фуқарога  имтиёзли кредит олиш бўйича тавсиялар берилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Унда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида юрган аҳоли билан бирга, озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган фуқаролар ҳам таклиф этилди.

– Эхтиётсизлик натижасида содир этган жиноятим учун озодликдан маҳрум қилинган эдим. Президентимиз ташаббуси билан Рамазон Ҳайити арафасида муддатдан аввал жазодан озод этилдим, – дейди Хазорасп тумани Питнак шаҳри, “Шарлауқ” маҳалласида яшовчи М.Аширова. – Партия вилоят Кенгаши фаоллари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ташкил этилган тадбирда мен ва мен каби жазодан озод этилган фуқароларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиб, нафақат ўзларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этишлари, балки тадбиркорлик билан шуғулланиб жамиятга наф келтиришлари учун ҳам қулайлик туғдирмоқда.

Тадбирда шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган фуқароларга,  кредит ажратиш тартиб-таомиллари, имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

–Мазкур қарор партиямиз дастурий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг ишлаб чиқилгани боис, белгиланган ҳар бир вазифа партиямиз ходимлари ва депутатларимиз зиммасига катта масъулият юклайди, – дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаев. – Шу боис, мулоқот давомида иштирокчиларга мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда, “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳасини янада такомиллаштириш, лойиҳа доирасида тадбиркор оилалар сафини янада кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича зарур кўрсатмалар, тавсиялар берилди.  

Таъкидлаш керак, айрим турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаби ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан боғлиқлигини инобатга оладиган бўлсак, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш тарзини юксалтиришга қаратилган бу каби хайрли ишлар ҳудудда жиноятлар сонини камайиши ва тадбиркорлар сафини кенгайишига хизмат қилади.

                                                                                     Азизбек МАТНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    124
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Ойтуганов Абдуҳамид раҳбари2018-06-29 16:26:21

Бизнинг партиямизнинг асосий мақсадларидан бири ҳам шу. Ҳар бир инсон қўлидан келганча халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун,ҳур Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилмоғи даркор. Бу каби тадбир ва давра суҳбатларини кўпроқ ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Ойтуганов Абдуҳамид раҳбари2018-06-29 16:26:21

Бизнинг партиямизнинг асосий мақсадларидан бири ҳам шу. Ҳар бир инсон қўлидан келганча халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун,ҳур Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилмоғи даркор. Бу каби тадбир ва давра суҳбатларини кўпроқ ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.


М.Хайитбоев. Шовот туман Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.2018-06-29 16:11:21

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган ушбу тадбирда Тадбиркорликни бошлаш истагида юрган фуқароларга керакли маслахатлар берилди.


Дастонбек Қурбанбаев "Ёш либераллар" клуби аъзоси2018-06-29 14:58:35

ушбу тадбир ёшларни тадбиркорликга ёналтириш учун катта имкониятлар яратди тадбиркорлик бўлимига катта рахмат


Н.Рузиева Учқудуқ туман аппарат раҳбари2018-06-29 09:54:08

Бизнинг партиямизнинг асосий мақсадларидан бири ҳам шу. Ҳар бир инсон қўлидан келганча халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун,ҳур Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши учун хизмат қилмоғи даркор.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-29 09:25:33

Бу каби тадбирлар жойларда жиноятлар сонини камайиши ва тадбиркорлар сафини кенгайишига хизмат қилишига биз ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+