“Бек кластер” раҳбари сирдарёлик ёш тадбиркорларга мастер-класс ўтди (ФОТО)

28.06.2018, 19:12

“Бек кластер” раҳбари сирдарёлик  ёш тадбиркорларга мастер-класс ўтди (ФОТО)

Тадбирда “Бек кластер” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари Улуғбек Сотиболдиев ўз бизнесини бошламоқчи бўлган йигит-қизларга муваффақиятга эришиш сирлари, соҳада яратилаётган кенг имкониятлар ва  имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берди. 

– Тадбир давомида ёшларга тадбиркорликни бошлаш бўйича зарур тавсиялар бердик, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Хусан Жабборов. – Бу каби тадбирлар доирасида яна бир неча мақсадларни режа қилганмиз. Жумладан, тадбиркорлик субъектларига ёшлар саёҳатини амалга ошириш, уларни тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари билан таништириш ва бандлигини таъминлаш устувор вазифамиздир. Зотан, ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш партиямиз олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.  

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.  

Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими

етакчи мутахассиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Манзура Дадаева Абдуразаковна2018-07-07 10:53:21

“Бек кластер” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари Улуғбек Сотиболдиевнинг олиб бораётган ишлари тахсинга лойиқ. Бу ёш йигитимизнинг ишлари бутун Сирдарё халқини ғурурлантиради.Масалан бизнинг туманимизда хам филиаллари бори 134 нафар хотин-қизларимизни иш билан таъминлаганлар. Мана шундай тадбиркорларимиз кўпайиши тарафдориман.Агар шундай бўлганда ишсизлар муаммоси ўз ўзидан камайган бўлар эди.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-29 10:34:33

Бу каби ташкил этилган мастер-класслар натижасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларимизга маҳорат мактаби вазифасини ўташи аниқ.


Сабохат Бабаева Сирдарё вилоят Кенгаши "Аёллар бўлими"мудири2018-06-29 09:42:34

“Бек кластер” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари Улуғбек Сотиболдиев ўз бизнесини бошламоқчи бўлган йигит-қизларга муваффақиятга эришиш сирлари тўғрисида ўз мувофақият сирлари билан ўртоқлашибгина қолмай, барча йўналишларда Сирдарё халқига беминнат кўмакчи. Бундай инсонларни сафи кенгайиши мамлакатимиз ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади


Сабохат Бабаева Сирдарё вилоят Кенгаши "Аёллар бўлими"мудири2018-06-29 09:42:34

“Бек кластер” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона раҳбари Улуғбек Сотиболдиев ўз бизнесини бошламоқчи бўлган йигит-қизларга муваффақиятга эришиш сирлари тўғрисида ўз мувофақият сирлари билан ўртоқлашибгина қолмай, барча йўналишларда Сирдарё халқига беминнат кўмакчи. Бундай инсонларни сафи кенгайиши мамлакатимиз ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-29 09:22:21

Ёшларга тадбиркорликни бошлаш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида жойларда ҳам шу каби мастер-класслар ташкил этишимиз лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+