Президентимиз қарори солиқ тизимидаги коррупцияга тўла барҳам беради

29.06.2018, 12:17

Президентимиз қарори солиқ тизимидаги коррупцияга тўла барҳам беради

Жорий йил 26 июнь куни Президентимизнинг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Қарорнинг учинчи бандида коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини қўллаш кераклиги белгиланган.

Таъкидлаш керак, ўтган асрда эски тузум орқали “қонимизга кирган” бу “дард”га қарши кураш чораларини кучайтириш, уни таг-томири билан йўқотиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Афсуски, коррупция солиқ тизими учун ҳам бегона эмас. Шунинг учун ҳам қарорда мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Солиқ тизимида фуқороларнинг норозилигига сабаб бўлаётган  яна бир ҳолатга тўхталсак. Фуқоролар ер, мол-мулк солиғи бўйича қарздорлиги қопланган бўлса-да, солиқ қўмитаси томонидан тўлов ҳужжатлари солиштирма қилмасдан ундирувга йўналтирилмоқда. Солиқ идоралари томонидан иқтисодий судларга берилган аризага мувофиқ, суд фуқаро  қарзини давлатга ундириш вазифасини МИБга юклаяпди. МИБ томонидан фуқорога қарздорликни тўлаш ёки тўланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш учун 5 кун муддат берилади. Агар шу муддат ичида керакли ҳужжатлар тақдим этилмаса, энг кам иш хақининг 5 дан 10 бараваригача жарима солинади. Бу эса фуқороларда норозилик уйғотмоқда. Айни масала юзасидан тадбиркорлардан O‘zLiDePга ўнлаб мурожаатлар келиб тушган. Юртбошимиз томонидан имзоланган қарор эндиликда шу каби муамоларни олдини олишга қаралтилгани билан аҳамиятлидир.

Севара МУСЛИМОВА,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    197
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Азиз Пирназаров. O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-07-02 17:04:55

Мамлакатимиз ижтимоий хаётидаги қандай муаммо бўлсинки у Президентимизнинг назарига тушмасдан қолмаяпти. Қайда қандай иллат бор, камчилик ёки муаммо борки, Президентимиз шу сохани ислох қилиш борасида қатор Фармон ва Қарорлар чиқармоқдалар. Шу ўринда яқинда телеграмм ижтимоий тармоғида Хазрат Навоийнинг икки қатор мисрасини келтирган эдим. Шохсен огохсен, агар огохсен шохдирсен.


Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши депутати У.Ярашев 2018-07-02 17:00:08

Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида солиқ соҳасидаги туб ўзгаришлар ҳам инсон манфаатлари, унинг ҳақ ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш йўналишидадир. Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган соҳага оид Фармонда давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилди. Жумладан, солиқ органлари ва ҳалол солиқ тўловчилар ўртасида уларга жорий солиқ солиш масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи замонавий тизим — солиқ мониторингини жорий этиш назарда тутилди. Вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган ҳалол солиқ тўловчилар — хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътиллари бериш кўзда тутилди. Бу нимани англатади? Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мазкур янги шакли тадбиркорларнинг бизнес оламида мустаҳкам ўрин эгаллашига кўмаклашади. Айни пайтда солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш муддати икки баравар қисқартирилаётгани эътиборга молик жиҳатлардан биридир. Қайд этиш жоизки, депутат сифатида бизга жойларга чиққанимизда аҳолидан, тадбикорлардан кўплаб мурожаатлар ҳамда тадбиркорларга эркинликлар бериш юзасидан кўплаб таклифлар ўртага ташланар эди. Мазкур Фармон ушбу масалаларни ижобий ва аниқ мақсадли ҳал этишда катта туртки бўлди, десак, асло янглишмаймиз. Масалан, солиқ органларига ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларнинг онлайн режимида берилишини таъминлайдиган назорат-касса машиналарини қўллаш орқали нақд пул тушуми устидан автоматлаштирилган назорат тизими жорий қилинмоқда. Бу фаолият самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишида ўз ифодасини топади. Умуман айтганда, ушбу Фармоннинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлашга ҳам кенг имконият яратади.


Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман Кенгаши депутати А.Узоқов 2018-07-02 16:58:42

Жорий йилнинг 26 июнь давлатимиз раҳбарининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Солиқ назоратининг эскирган услуб ва принципларига асосланган давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш мазкур органлар олдига қўйилган янги вазифаларни ҳал қилиш, жумладан, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ йиғилувчанлигининг оширилишини таъминлаш имконини бермаётганлиги, инобатга олиниб, ушбу тизимни ривожлантиришга қаратилган ушбу қарор соҳанинг барча тузилмаларини ислоҳ этишга хизмат қилади. Қарорда мамлакатимиз солиқ маъмурчилиги тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналиши сифатида – солиқ тўловчининг манфаатлари ҳисобга олинган. Айниқса, солиқ тўловларнинг ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш, маъмурий тартиб-таомилларни максимал даражада камайтириш ва соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланмаларни қисқартириш ҳисобига бюджетларнинг даромад қисмини барқарор шакллантириш масаларига алоҳида урғу берилган. Бюджет ташкилотларида хизмат қилаётган ходимлар иш хақи ушламаларига ойдинлик киритади ва шафофликни таъминлайди. Шунингдек, қарорда давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш лозимлиги белгилаб қўйилган. Бу эса солиқ тўловчи, айниқса, тадбиркорларга кенг имконият яратади.


Нажим Атаназаров Ҳалқ депутатлари Қашқадарё вилоят Косон туман Кенгаши депутати 2018-07-02 16:34:20

Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш солиқларни унификация қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш га хизмат қилади.


Пахлавон Ачилов Ҳалқ депутатлари Косон туман Кенгаши депутати 2018-07-02 16:33:12

Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор Солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади. Шу билан бирга, ўрганишлар натижалари мазкур соҳада бир маромда иқтисодий ўсишга, ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлашга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммоларни кўрсатди.


Ш.Эгамбердиев O'zLiDeP Миришкор туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-02 15:52:41

Муҳтарам Президентимизнинг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айни тадбиркорлар балки тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга берилган яна бир имконият десам муболаға бўлмайди


Абдусаматов Тахир2018-06-30 13:35:12

ШУ МИБ деган ташкилотни Халк ва Тадбиркорлар Билан ишлаш савиясини хам ошириш чора тадбирлари курилса яхши буларди( МИБ сунгги кунларда Халк норозилигини келтирмокда! Ижтимоий тармоклардаги норозиликлар бунга яккол мисол була олади!


Ғайратжон Абдуллаев2018-06-29 16:31:39

Тадбиркорга жарима солишни " ўз вазифаси" биладиган баъзи солиқчиларни ўзига жарима қўллайдиган вақт келди.Албатта бунинг учун тадбиркорларимизни хуқуқий билимларини оширишимиз зарур!


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Ойтуганов Абдуҳамид раҳбари2018-06-29 16:21:10

Мухтарам Юртбошимизнинг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори халқимзни янада рухлантирди,десак муболаға бўлмайди.Солиқ инспекторларига ёш-ёш коллеж битирувчи ёшларни қўйсак айни муддао бўларди.


ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Ойтуганов Абдуҳамид раҳбари2018-06-29 16:21:10

Мухтарам Юртбошимизнинг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори халқимзни янада рухлантирди,десак муболаға бўлмайди.Солиқ инспекторларига ёш-ёш коллеж битирувчи ёшларни қўйсак айни муддао бўларди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+