O‘zLiDeP Жомбойда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини кенг муҳокама қилди

29.06.2018, 16:28

O‘zLiDeP Жомбойда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини кенг муҳокама қилди

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан ҳамкорликда  “Тадбиркор оила – фаровон оила” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

–Мазкур қарор мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида, энг аввало, олис ва иқлим шароити оғир ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг моддий шароитини яхшилаш, турмуш сифати ва даражасини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган, – дейди O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши аппарат раҳбари З.Юсупова. – Чунки дастурда аҳолига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит тақдим этиш бўйича аниқ ва содда меъёрлар белгиланган. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида олинаётган имтиёзли кредитни расмийлаштиришда ортиқча қоғозбозлик ва югур-югурлар талаб этилмайди.                 

Тадбирда шунингдек, Қарорга мувофиқ, энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорда бўлган кредит маблағлари оилавий ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари асосида берилиши кўзда тутилгани алоҳида таъкидланди.

–Болаликдан тадбиркорлик фаолиятига жуда қизиқаман, – дейди Жомбой туман енгил-саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Салимжон Фармонов. – Шу боис, ўқишдан бўш вақтларимда ўз ҳовлимизда қорамол боқаман. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори тадбиркорликни бошламоқчи бўлган, сармояси йўқ ёшлар учун катта имконият эшигини очади.

Тадбирда мазкур қарорни ҳар бир маҳаллада содда ва аниқ мисоллар асосида аҳоли ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2021
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-30 13:27:21

Давлат ташаббус кўрсатиб оддий аҳоли орқасида турибди.Таянч, суянч бўлиб. Ўйчи ўйини ўйлагунча таваккалчи ишини битиради деб бежиз айтилмаган.Албатта бундай имкониятлардан фойдаланиш керак.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-29 17:44:13

Мазкур қарор тадбиркорликни бошламоқчи бўлган, сармояси йўқ ёшлар учун катта имконият эшигини очади.


Гулмира Амирова СТМ рахбари Сурхонадрё вилояти2018-06-29 16:44:13

Бундай кенг кўламли ислохатларнинг амалга оширилиши ахолининг ижтимоий иқтисодий ахволини яхшиланишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+