Мустақиллик – эркин ва бахтли яшаш демакдир!

29.06.2018, 16:45

Мустақиллик – эркин ва бахтли яшаш демакдир!

Бугун мамлакатимиз миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Айни пайтда барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси, бебаҳо неъмат бўлган мустақиллик шарофатидандир.

Ҳақиқатан ҳам мамлакатимиз ҳаётининг бирор-бир жабҳаси йўқки, унда мустақиллик шукуҳи сезилмаса, жамиятимизнинг бирор-бир аъзоси йўқки, унинг ҳаёти, орзу-умидларида мустақиллик акс этмаган бўлса. Мус­тақиллик бугунги тинч, осуда ҳаётимиз, халқаро майдондаги нуфуз ва эътиборимизнинг бош мезонига айланди. Бу бизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Тобора яқинлашиб келаётган бу йилги байрамни давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғоя остида нишонлаш белгиланди.

Ушбу ғоя асосида ишлаб чиқиладиган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури билан уйғун ҳолда тайёрланиши қайд этилди. 

Бу бежиз эмас албатта. Зеро, истиқболимизни белгилаб берган мазкур Қомусий ҳужжатда жамиятимизнинг барча жабҳаларида ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга қаратилган улуғ мақсадлар илгари сурилган ва биз ушбу мақсадни амалга ошириш йўлидан собитқадамлик билан одимламоқдамиз.

Айниқса, ушбу Стратегиядан келиб чиқиб бошланган амалий ҳаракатларни бугун энг чекка қишлоқ аҳолиси ҳам сезмоқда, ўз ҳаётидаги ўзгаришларда ҳис қилмоқда.

Умуман олганда, мустақиллик бизга бугунгидек эркин ва бахтли яшаш имконини туҳфа этди. Ана шундай бир шароитда Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, юртимизнинг янада тараққий этиши ҳамда халқимизнинг бунданда фаровон ҳаёт кечириши йўлида бор кучимиз ҳамда салоҳиятимизни сафарбар этишимиз чин инсонийлик бурчимиздир.

Тоҳиржон Толипов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши раиси 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1606
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Чулиева Мархабо. Самарқанд вилоят Кенгаши2018-07-02 13:41:48

Бу йилги байрамни давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғоя остида нишонлаш белгиланганлиги биз OzLiDeP фаоллари, барча хотин-қизларни янада руҳлантириб шу юрт учун, шу эл учун янада ёниб яшашга ундайди.Мустақиллигимизга, тинч ва осуда ҳаётимизга кўз тегмасин.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-06-30 13:03:28

Мустақиллигимизга, тинч ва осуда ҳаётимизга, фарзандларимизни эртанги орзу умидлари сари эришишларига, юртимизни кундан кунга равнақ топиб бораётганлигига, муҳтарам Президентимизнинг юрт келажиги олдидаги буюк мақсадларни амалга оширишдаги фаолиятига ҳеч қачон кўз тегмасин.


Раҳмонқулов Шарифбой Амирович, O'zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари.2018-06-30 07:32:34

Бу йилги Мустақиллик байрами Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним" шиори остида нишонлар эканмиз, биз OzLiDeP фаоллари ушбу ғояни теран ҳис этиб Мустақил Ватанимизнинг тараққиётига муносиб ҳиссамизни қўшиб меҳнат қиламиз.


КНосирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-30 06:36:39

Мус­тақиллик бугунги тинч, осуда ҳаётимиз, халқаро майдондаги нуфуз ва эътиборимизнинг бош мезонига айланди. Бу бизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишлайди ва биздаги инновацион гояларни ривожланишига асос булади.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-06-29 18:50:51

Мустақиллик-улуғ неъмат.Шундай экан, шу юртнинг фарзандиман деган инсон ўз мехнати, ташаббускорлиги билан мана шундай қутлуғ айёмга ўз хиссасини қўшиши шарт


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-29 17:52:39

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-29 17:50:39

“АЗИЗ ВА ЯГОНАМСАН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!”


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+