O‘zLiDeP депутатлари Тошкент вилоят молия ва солиқ бошқарма бошлиқлари ҳисоботидан қониқди

30.06.2018, 16:25

O‘zLiDeP депутатлари Тошкент  вилоят  молия  ва  солиқ  бошқарма бошлиқлари ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамда маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиянинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар Тошкент вилоят молия бошқарма бошлиғи Ф.Ҳудайбердиевнинг ҳисоботини эшитди.

–Вилоят бўйича бюджет даромадларига (контингент) жорий йилнинг 1-чораги учун белгиланган 920,5 млрд. сўм прогноз кўрсаткичи амалда 1076,2 млрд. сўм ёки (117%)га бажарилди, – дейди Ф.Ҳудайбердиев. –Маҳаллий бюджет даромадлари бўйича тасдиқланган режага мувофиқ эса  шу  йилнинг 1-чорагида 370,2 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда ҳақиқий тушум 407,2 млрд.сўм миқдорида бажарилди.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят давлат солиқ бошқарма бошлиғи Д.Юнусджановнинг ҳисоботи тингланди.

– Бюджет даромадларига 2018 йил 1- чораги учун белгиланган 918,6 млрд. сўм прогноз кўрсаткичи 1 трлн. 74 млрд. сўмга бажарилди, – дейди Д.Юнусджанов. – 2018 йилнинг январь-май ойларига белгиланган 1 трлн. 686 млрд. сўм прогноз кўрсаткичи 2 трлн. 92 млрд. сўмга (124,1%) бажарилди.

Йиғилишда ҳисоботлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

 Юсуфхўжа ХЎЖАМОВ,

Халқ депутатлари

Тошкент вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yusupjonov Musoxon Namangan viloyat Kengashi Yoshlar bilan ishlash bo`limi mudiri2018-07-31 18:02:24

Mansabdor shaxslarni xisobotini deputatlik guruhi tomonidan eshitilayotgani ijobiy samara va natija ko`rsatmoqda, Buni natijasida mutasaddi tashkilot raxbarlari o`z ustida ishlab, masuliyatlari ortmoqda.


Yusupjonov Musoxon Namangan viloyat Kengashi Yoshlar bilan ishlash bo`limi mudiri2018-07-31 18:02:24

Mansabdor shaxslarni xisobotini deputatlik guruhi tomonidan eshitilayotgani ijobiy samara va natija ko`rsatmoqda, Buni natijasida mutasaddi tashkilot raxbarlari o`z ustida ishlab, masuliyatlari ortmoqda.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгашидепутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-07-02 16:10:41

Кимнингдир олдида ҳисобдор бўлиш бу жуда оғир вазифа. Айниқса халқ вакиллари олдида ҳисобот бериш ташкилот рахбарлардан катта маъсулият талаб этади.Улар шундай маъсулиятни ҳис қилиб, халқимиз учун қилган ишларини кўрсата олишган экан бу жуда яхши . Бундан кейин ҳам масулиятни чуқур хис қилган холатда хисоботларни етказишса халқимизни рози қилган ҳолда яхши самарадорликка эришаверамиз.


Шовот туман Кенгаши 2018-07-02 14:29:38

Муҳими самарадорликка эришишдир. Хар бир мутасадди ташкилот рахбарлари ўз устида изланиб, Масулиятни чуқур хис қилган холатда хисоботларни етказиши мақсадга мувофиқ иш.


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-07-01 22:27:08

Deputatlik guruhlari oldida mutasaddilarning hisobot berishi ularning yanada o'z faoliyatiga ma'suliyat bilan yondoshishiga sabab bo'ladi deb o'ylayman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+