“Нилуфар Номозова” хусусий корхонаси қошида фаолият юритаётган қуйи бўғин аъзолар сони яна 4 тага кўпайди
30.06.2018, 16:30
O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши томонидан “Нилуфар Номозова” хусусий корхонаси қошида фаолият юритаётган БПТда “Аёллар тадбиркорлиги – ижтимоий барқарорлик омили” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда партия туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари ҳамда тадбиркор аёллар иштирок этди.
Қайд этилганидек, мазкур корхона радионли сув билан беморларни саломатлигини тиклашга хизмат қилиб келмоқда. Сиҳатгоҳга саломатлигини тиклаш учун республикамизнинг турли ҳудудларидан мижозлар ташриф буюради. Чунки корхонада мижозларга замон талабидан келиб чиқиб барча шарт-шароитлар яратилган.
Учрашув давомида корхона раҳбари Нилуфар Номозова келажакда ҳудудда меҳмонхона ташкил этиш, дам олиш масканини янада кенгайтириш бўйича янги лойиҳалар тайёрлаётгани ҳақида иштирокчиларга сўзлаб берди.
–Корхонамиз қошидаги БПТда партиянинг 15 нафар аъзоси бор, – дейди Н.Номозова. –Ушбу бошланғич ташкилот учун махсус хона ажратилган. Эътиборли жиҳати, бу хона зарур анжом ва партия тарғибот воситалари билан тўлиқ жиҳозланган.
Тадбир сўнггида корхонанинг 4 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди.
Б.ҚАРШИЕВА,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Келгуси иш режасида маҳаллалардаги ислоҳотларда фаолликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди
28.03.2024, 16:57
-
Қуйи бўғинларда ҳисобот – сайлов йиғилишлари давом этмоқда
28.03.2024, 16:35
-
Жомбой туманидаги партия қуйи бўғинлари фаолияти сарҳисоб қилинди
22.03.2024, 14:34
-
Ғалвир сувдан кўтарилганда...
22.03.2024, 12:14
-
Партиявий фаолият самарадорлигини оширишда янгича ёндашув зарур
14.03.2024, 18:36
Билдирилган фикрлар
Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-02 09:39:31
Ayollarning bugungi kunda ko'p sohalarda faolligiga guvoh bo'lmoqdamiz. N.Nomozovaga mehmonxona tashkil etishda kuch va quvvat tilayman.
Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-01 22:22:07
Hozirgi kunda ayollarning har sohada faolligiga guvoh bo'lmoqdamiz. N.Nomozovaga mehmonxona tashkil etishida kuch va quvvat tilayman.