Бухорода маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва ижрочи котиблари малакаси оширилди

30.06.2018, 16:37

Бухорода маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва ижрочи котиблари малакаси оширилди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари,  маҳаллий Кенгашлардаги партия  депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва ижрочи котиблари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур ўқув-семинарнинг навбатдагиси Бухоро вилоятида ташкил этилди. Семинарда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи партия ҳудудий кенгашлари ходимлари олдида турган долзарб вазифалар, шунингдек, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида партия вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган сайъ-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилди.  

– Семинар давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган партиявий вазифалар хусусида ҳам батафсил фикр алмашилди, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси депутатлик гуруҳлари  билан ишлаш бўлими мудири  Барно Абдуллаева. - Маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари эндиликда ўз фаолиятларини Ҳаракатлар стратегиясидаги энг муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил этиши зарур.  Ушбу муҳим хужжатда  давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган долзарб вазифалар бевосита ЎзЛиДеП фаолларига ҳам тўла таалуқлидир. Стратегияда белгилаб берилган аниқ, ҳаётий ислоҳотлар ҳамда  уларни амалга ошириш механизмларининг илмий-назарий асосларига бағишланган маърузаларнинг  иштирокчилар диққат–эътиборига ҳавола этилганлиги ҳам  келгусида уларнинг талаб даражасида фаолият олиб боришларида муҳим аҳамият касб этади.

Ўқув давомида “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида” ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти кенгроқ тушунтириб берилди. Шунингдек, партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иши устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Қолаверса, сиёсий партиялар тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, билим ва салоҳиятини янада бойитиш, уларнинг жамоатчилик ишларида ташаббускорлигини кучайтиришга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Семинар иштирокчилари Бухоро давлат университети туризм факультети KOICA тадқиқотлар маркази  кўнгилли ўқитувчиси, кореялик Ҳичун Канг билан бевосита мулоқотда бўлиб, Бухорода туризм соҳасини янада ривожлантириш борасида кўплаб таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.                                   

                                                        O‘zLiDeP  Бухоро  вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Усмонов Сардор2018-07-06 09:34:06

Ушбу ўқувлар биз ижрочи котибларни сиёсий онгимизни ошишига хизмат қилмоқда.


М.Мавлянов -Когон туман депутати2018-07-05 14:53:08

Ёшларни муаммосини урганиш ва уларни бартараф килиш, уларни тадбиркорлик йуалишларига жалб килиш максадида Когон туманида хар бир хонадонда ёшлар урганилмокда.


Асхор Истамов - журналист, Бухоро вилояти2018-07-03 16:19:55

Ммамлакатимиздаги етакчи сиёсий тузилма - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан партия электорати манфаатларини тўлиқроқ қўллаб-қувватловчи истиқболли лойиҳалар, айниқса, маҳаллий Кенгашлардаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги бежиз эмас. Бундай уқувлардан кўзда тутилган асосий мақсад, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларни депутатлик назорати орқали ҳал этишга кўмаклашишдан иборатдир. Маҳаллий депутатлар, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги ижрочи котиблар фаолиятини давр талаблари даражасига кўтаришга хизмат қиладиган ўқув-семинарларининг келгусида барча ҳудудлар миқиёсида ўтказилиши давлатимиз раҳбарининг сиёсий партиялар фаолиятини янада яхшилаш билан боғлиқ дастурий кўрсатмаларига амалий жавоб бўлиши турган гап.


З.Аслонова, Бухоро вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари 2018-07-03 16:08:17

- Бундай ўқув – семинарларни вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказиш режалаштирилган.Келгусида туман ва шаҳар партия Кенгашларининг жамоатчилик асосидаги раислари ва уларнинг ўринбосарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлри ва БПТлар раисларининг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича ўқув-курсларининг вилоятимиз миқиёсида ташкил этилиши партиявий фаолиятда ўз кутилган натижасини бериши турган гап. Асосий мақсадимиз –ЎзЛиДеП нинг дастурий мақсад ва вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишда партиямиз фаолларининг ишчанлиги ва сиёсий етуклигини янада оширишдан иборатдир.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-07-02 19:46:49

Ушбу ўқув-семинарга пухта тайёрландик. Аппарат ходимлари, ижрочи котиблар, депутатлик гуруҳлари раҳбарлари ва депутатлар иштирок этган ўқув курсларида ҳам амалий, ҳам назарий билимлар берилди. Гуруҳларда ишлаш жараёнида ҳар бир иштирокчига ўзини кўрсатишга имкон берилди. Уйлайманки барча бу семинардан ўзи учун жуда катта дарс олди. Тадбир жараёнида иштирокчилардан кўплаб таклифлар тушди, биз улар устида албатта ишлаймиз.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-07-02 16:58:16

Бу каби ўқув семинарларни ўтказиш давр талаби. Шиддат билан ўзгараётган, Сиёсий фаоллик талаб этилаётган замонда ўқувлар ташкил этиб, ўзъаро фикр алмашинишимиз зарур.


Усмонов Рустам Ҳазратович- O’zLiDeP Деҳқонобод туман Кенгаши раисининг Ташкилий-партиявий ишлари бўйича ўринбосари2018-07-02 16:54:59

Ҳудудларда Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан ўтказилаётган мазкур ўқув- семинарлар том маънода депутатларимизнинг билим ва кўникмаларини ошишига, функцианал вазифаларининг иянада такомиллашувига самарали ҳизмат қилмоқда.


М.Мавлянов -Когон туман депутати2018-07-02 15:45:06

Бугунги кунда усиб келаётган ёшларни тарбиялаш канчалик мураккаб булмасин, хар биримиз улар учун масъулмиз. Виждони бор, Мухтарам Президентимиз айтганларидек ўзини кийнайдиган хар бир рахбар ушбу масалага бефарк булмайди деб уйлайман.


М.Мавлянов -Когон туман депутати2018-07-02 15:45:06

Бугунги кунда усиб келаётган ёшларни тарбиялаш канчалик мураккаб булмасин, хар биримиз улар учун масъулмиз. Виждони бор, Мухтарам Президентимиз айтганларидек ўзини кийнайдиган хар бир рахбар ушбу масалага бефарк булмайди деб уйлайман.


М.Мавлянов -Когон туман депутати2018-07-02 15:45:06

Бугунги кунда усиб келаётган ёшларни тарбиялаш канчалик мураккаб булмасин, хар биримиз улар учун масъулмиз. Виждони бор, Мухтарам Президентимиз айтганларидек ўзини кийнайдиган хар бир рахбар ушбу масалага бефарк булмайди деб уйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+