O‘zLiDeP кўмаги билан Марҳаматлик томорқачиларнинг муаммолари ҳал қилинди

02.07.2018, 17:28

O‘zLiDeP кўмаги билан Марҳаматлик томорқачиларнинг муаммолари ҳал қилинди

Марҳамат тумани “Обод” кўчасида истиқомат қилувчи 5 та хонадон “Пахтакор” МФЙ қошидаги БПТга бириктирилган. Айни чоғда мазкур бошланғич партия ташкилотлари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Яқинда партия Марҳамат туман кенгаши томонидан “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида “Хар бир оила тадбиркор” шиори остида амалий мулоқот ташкил этилди.

–Қишлоқ аҳолисининг ўз шахсий даромадини янада ошириш мақсадида  хонадонларда томорқадан самарали фойдаланишни кенг тарғиб қилиб хонадонларда бўлганимизда, аҳолининг томорқадан фойдаланиш тизими тубдан ўзгараётганлигини гувоҳи бўляпмиз, – дейди партия туман кенгаши аппарат раҳбари Ҳусанбой Шералиев – Масалан, “Пахтакор” маҳалласидаги “Обод” кўчасида яшовчи Насибахон Саттарованинг мурожаатига асосан, партия кўмаги билан унинг хонадонида ташкил қилинган 2 сотихлик иссиқхонасига иситиш тизими ўрнатилишида амалий ёрдам берилди. Ушбу иссиқхонада тизимли равишда помидор маҳсулоти етиштириб келинмоқда. Энди хонадон эгаси қишнинг чилласида ҳам халқимиз дастурхони учун турли сабзавотларни етиштириб беради.

Марҳамат туманидаги “Гулзор” кўчасида ҳам қуйи бўғин фаоллари томонидан томорқачилик бўйича хайрли ишлар олиб борилмоқда.

– Икки сотихлик томорқамиздан моддий шароитимиз яхши бўлмаганлиги учун фойдалана олмасдик, – дейди шу ҳудудда яшовчи Ҳалимжон Шоимқулов. – Партия ёрдамидан миннатдормиз. Уларнинг ташаббуси билан тижорат банкидан имтиёзли кредит олиб томорқамда иссиқхона ташкил қилдик. Энди ўз томорқамизда барпо этган иссиқхонада помидор, бодринг ва рўзғор  учун бошқа маҳсулотларни етиштирмоқдаман.

Аброр ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
БПТ Томорқа
  • Кўрилди
    1608
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилмурод2018-07-03 16:31:10

“O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида ташкил қилинаётган тадбирлар вилоятимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи оилаларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.


Б.Саидолимов Хўжаобод туман Кенгаши2018-07-03 15:17:59

Ахолининг томорқаларидан самарали фойдаланишларида O'zLiDeP туман Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари кўмаги салмоқлидир. БПТ раислари хатто ахоли хонадонларида етиштирилаётган меваларни экспорт қилинишида хам ахолига яқиндан кўмак беришмокда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+