Депутатларимиз қанча масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз

02.07.2018, 17:35

Депутатларимиз қанча масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз

Жорий йилнинг 29 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида туманнинг янги маркази – “Olmazor city”ни барпо этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Давлатимиз раҳбари лойиҳа таклифини маъқуллади.

Муҳтарам Президентимиз ўтган йили Олмазор туманида бўлганида Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ топшириқлар берган эди. Давлатимиз раҳбари ушбу фабрикага ҳам ташриф буюриб, бажарилган ишларни ҳам кўздан кечирди. 

Таъкидлаш жоиз, бу ерда “NBU Investment” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташаббускор-инвесторлар билан биргаликда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. “Toys City”, “O`yinchoqlar Fabrikasi”, “Funny Kids World”, “National Products” ва “United Nation company” каби мазкур корхоналарда болалар учун кийим-кечаклар, турли буюмлар ва ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Уларда жами 920 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Шунингдек, Президентимиз Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказини бориб кўрди. Жамият аъзолари билан мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишлари, соҳадаги камчиликларни сўради. Кар-соқов болаларни ўқитувчи мутахассислар ва сурдотаржимонлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 11 июндаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон карлар жамияти ҳудудида ташкил этилган тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Мулоқот чоғида Президентимиз ушбу корхонада меҳнат қилаётган тикувчи аёллар билан суҳбатлашди. Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш жойлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

Президентимизнинг Олмазор туманидаги ташрифи давомида берилган топшириқларни масъулият билан бажариш O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Депутатларимиз қанчалик масъулиятли, фаол, ташаббускор ва жонкуяр бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз. Шундай экан ҳар бир депутат ўзи сайланган худудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, партия электорати бўлган тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишда масъулият билан иш олиб бориши лозим бўлади. Шунингдек, жойлардаги аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш, мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш, маҳаллий бюджетини шакллантириш ва ижросини таъминлаш, жойларда қулай инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яратиш ва бошқа долзарб масалалар устидан назорат ўрнатиш ишларида фаоллик кўрсатиши лозим.

Тўрабек НАЗАРОВ

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1807
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

О.Азимов Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати2018-07-09 10:23:04

Депутат бу ижроия органи билан халқ орасидаги кўприқ сифатида халқ муаммоларини эшитиб жойда ижроия органлари билан (МФЙ,хокимият) ечиб боради.Шундай экан энди халқ хизматини бажариб эл эътиборига тушган депутатгина келажак сайловларга кайта сайланади деб биламан.


Р. Р. Кодиров - ЎзЛиДеП Қоровулбозор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-07-06 15:03:58

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович томонларидан белгилаб берилаётган вазифалар жуда муҳим бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш учун партиямизнинг ҳар бир ходимидан ҳам тизимли ёндашув ва касбий масъулият талаб этилади. Ҳар биримиз муҳтарам Президентимизга кўмак берган ҳолда Республикамиз келажаги учун амалий иш олиб боришимиз керак!


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-04 23:53:33

Prezidentimizning joylarga tashriflari davomida,bizning elektoratimiz bo'lgan tadbirkor va fermerlar bilan uchrashib ularni qiynayotgan muammolar bilan tanishib ana shu muammolarni echimini joyida hal qilib berayotganliklari biz partiya xodimlarin U kishidan o'rnak olib ishlashga ilhomlantiradi.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-03 21:37:42

Агар депутат халқнинг ичига чуқур кириб борса, ўз ҳудудидаги ҳар бир сайловчи билан ўзаро ишончли мулоқот ўрната олса, улар муаммосини, дардини янада чуқурроқ англаб етади ва муаммолар ечими бўйича ўз ваколати доирасида ҳаракат қилиши лозим. Шундагина депутатнинг сайловчилар олдида ҳурмати пайдо бўлади ва ўз навбатида партиянинг нуфузининг ошишига олиб келади.


Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-07-03 12:50:20

Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифлари давомида туманнинг янги маркази – “Olmazor city”ни барпо этиш лойиҳаси тақдимоти билан танишдилар ва тегишли таклиф ва тавсиялар билдирдилар.Юртбошимизнинг оқилона олиб бораётган сиёсатларидан мамнун бўлиб халқимиз фаровонлиги учун биз партия фаоллари хам фидоий, жонкуяр бўлиб бир ёқадан бош чиқаришимиз лозим.O'zLiDeP бирлашишдан мақсадимиз хам шудир аслида.


Раъно Ходжимухаммедова - O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-03 12:12:30

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Олмазор туманига ташрифлари давомида берилган топшириқларни масъулият билан бажаришда партия туман Кенгаши ва Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Партия фаолларимиз ҳамда депутатларимиз қанчалик масъулиятли, фидоий, жонкуяр ва ташаббускор бўлсалар аниқ натижага эришамиз.


Дурдона Раҳматуллаева-O'zLiDeP Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгашидаги БПТ раиси2018-07-03 11:52:09

Жорий йилнинг 29 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифлари давомида туманнинг янги маркази – “Olmazor city”ни барпо этиш лойиҳаси тақдимоти билан танишдилар ва тегишли таклиф ва тавсиялар билдирдилар. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда партия фаоли, БПТ раиси сифатида жонкуяр бўлиб иш олиб боришимиз зарур деб ҳисоблайман.


Нигманова Мияссар-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгашидаги БПТ раиси2018-07-03 11:44:23

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олмазор туманига ташрифлари Олмазор туманини янада обод бўлишига замин яратди. Юртбошимизнинг ташрифлари чоғида Олмазор туманидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фаоллари билан учрашиб уларни фикрларни эшитдилар ва тегишли таклиф ва тавсияларни билдирдилар. Юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун биз партия фаоллари фидоий бўлиб биринчилар қаторида бўлишимиз зарур.


Кадиров Жасурбек - O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-07-03 11:31:11

Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромоновични Олмазор туманига ташрифлари давомида берилган топшириқлари ва таклиф-тавсияларини масъулият билан бажариш учун барчамиз масъулмиз. Мамлакатимиз равнақи ҳамда халқимиз фаровонлиги учун биринчилар қаторида масъулият билан иш олиб боришимиз керак.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-07-03 10:28:44

Президентимизнинг Олмазор туманидаги ташрифи давомида берилган топшириқларни масъулият билан бажариш учун ҳаммамиз масъулмиз. Юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун биз партия фаоллари фидоий, жонкуяр бўлиб биринчилар қаторида бўлишимиз зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+