Солиқ тизимидаги ислоҳотлар – мамлакатда тадбиркорликнинг янада равнақ топишига хизмат қилади

02.07.2018, 17:50

Солиқ тизимидаги ислоҳотлар – мамлакатда тадбиркорликнинг янада равнақ топишига хизмат қилади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қабул қилинаёган кўплаб Фармон ва Қарорларда тадбиркор ва мулк эгалари манфаати кўзланаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Боиси, мазкур меъёрий ҳужжатларда тадбиркорларга қатор енгиллик берилиб, ортиқча овворагарчиликларга чек қўйилмоқда, солиқ ставкалари пасайиб, соҳада имтиёз ва переференциялар берилмоқда. 

Биргина мисол. Жорий йил  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича икки йил муддатга мораторий эълон қилинди. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш, солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришда муҳим қадам бўлди.

Ҳужжатга кўра, Давлат солиқ қўмитасининг “Республика ахборот-маслаҳат маркази” ва “Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази” давлат унитар корхоналари негизида “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган мақсадли вазифани амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати органлари хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун ягона солиқ тўловини, ягона ер солиғини, юридик шахслардан ер солиғини, шунингдек, банк айланмалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, бошқа ташқи манбалар асосида декларация қилинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш тарзида солиқ тўловчиларга сервис хизматлари кўрсатади ҳамда ҳисобланган солиқлар суммаси ҳақида солиқ тўловчининг “шахсий кабинети” орқали хабарнома юбориш белгилаб қўйилди.

Яна бир муҳим жиҳати, фаолиятида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди. Қолаверса, Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг малакасини ошириш ва моддий рағбатлантириш масалалари ўз аксини топмоқда.

 Қодир ШОЙИМОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1835
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Вохидова Азиза Хасановна Навоий вилояти"Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси 2018-07-03 12:56:38

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва енгиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўз самарасини беришига ишонамиз, Тадбиркорлик субъектларига янада кенг имкониятлар берилаётганлиганлиги албатта халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилашда хизмат қилади.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-03 09:55:46

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш, солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўз самарасини беришига ишонамиз, Тадбиркорлик субъектларига янада кенг имкониятлар берилаётганлигидан хурсандмиз.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-03 09:53:43

Soliq servis DUK ning tashkil qilinishi Soliq.organlari va soliq to'lovchilar o'rtasidagi juda ko'plab echilmagan muammolarga echim topadi deb ishonch bildiramiz.


Шамшод Жафаров 2018-07-03 09:51:24

солиқлар ўз ўрнига яъни тартибга келтириш бу жамият тараққиётида жуда мухим ўрин тутади.


Дилшод Турсунбоев ЎзЛиДеП Жиззах вилоят Кенгаши2018-07-02 18:24:05

Албатта бугунги кунда Солиқ тизимида кўплаб ўзгартиришлар Юртимиз тадбиркорларига ўз фаолиятида янада йенгиликлар яратмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+