O‘zLiDeP: мақсадимиз халқ фаровонлигига эришиш

18.09.2017, 18:44

O‘zLiDeP: мақсадимиз халқ фаровонлигига эришиш

O‘zLiDePнинг “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Лойиҳа ўзида томорқанинг туганмас хазина эканлиги ифода этибгина қолмай, аҳолига ундан фойдаланиш сирларини, экин турини тўғри танлаш билан ер унумдорлигини ошира олиш қобилиятларини, асосийси, томорқа даромадини ошириш мақсадларига хизмат қилмоқда.

Олтинкўл туманидаги Чўнтак маҳалласи аҳлининг лойиҳадан келиб чиққан ҳолда бошланғич партия ташкилотларига бириктирилиши хонадонларнинг турмуш фаровонлиги ўсишига, дастурхонлар тўкинлигига замин бўлмоқда.

Айни пайтда маҳаллада 595 хонадон бўлиб, маҳалла раиси Гулшаной Мамадалиева ҳамда маслаҳатчи Зувайдо Темировалар ҳамиша маҳалладошлари қувончу ташвишларига шерик. Ҳар бир хонадонда камида 3-4 сотихдан томорқалар мавжуд. Уларда фақатгина баҳор ойларидан бошлаб томорқага ишлов берилади, то ерга қор тушгунча томорқадан ҳосил олинади. Эндиликда эса лойиҳа доирасида маҳалла аҳли томорқаларида иссиқхоналар барпо этилиб, қишда ҳам даромад олиш йўлга қўйилмоқда.

–Очиғи, яқин вақтга қадар ҳовлимдаги томорқам бўш турарди, – дейди М. Каримов кўчаси, 95-уйда яшовчи Абдуназар Умаров. – O‘zLiDePнинг ушбу лойиҳаси доирасида мутасаддиларнинг уйимизга келиб, ундан фойдаланиш йўл-йўриқларини берганликлари натижасида бугун режаларим ўзгарган. Айни пайтда томорқадан унумли фойдаланаётганлар сафида эканимдан, оиламга даромадни ўз уйимда топаётганимдан хурсандман.

–Саккиз сотих томорқам бор, – дейди М. Каримов кўчасидаги 16-хонадон соҳиби Холдорали Умаров. – Унинг олти сотих ерида бодринг, қолган икки сотих майдонда саримсоқпиёз ва турли кўкатлар етиштираман. Бироқ кейинги пайтда бодрингдан олаётган ҳосилим турли касалликлар туфайли камаяётган эди. Партиянинг биз томорқачиларга кўмаклашишни мақсад қилган лойиҳаси доирасида маҳалламизда ташкил қилинган бугунги семинар айни муддао бўлди. Мутахассислар, тажрибали деҳқонлар муаммоим сабабини аниқлашди. Бодринг ҳосилининг унумдор бўлиши учун зарур тавсия, маслаҳатлар ҳамда етарли кимёвий ўғитлар, дорилар билан таъминлашда кўмак беришди.

Ҳа, бугун  кўпчилик тадбиркорларимиз ўзларини қийнаётган муаммоларига партия томонидан ташкил этиб келинаётган мазкур семинарлар давомида жавоб олмоқда. Аҳамиятли томони, лойиҳа ёшларнинг ишсиз қолишларининг олдини олмоқда. Унинг доирасида қилинаётган хайрли чора-тадбирлар барча туман ва шаҳарларда давом этмоқда.

Аброрбек ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2019-04-11 16:45:09

Муҳтарам Юртбошимиз "Сурхондарё деганда, аввало, улуғ азиз-авлиёлар, алломаларга ватан бўлган, мард ва олижаноб, ориятли эл яшайдиган табаррук замин кўз ўнгимизда намоён бўлади",-дея алоҳида таъкидлади.Дарҳақиқат.Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг Сурхон заминида ўтказилиши бежиз эмас.Зотан,бу заминда яшаб ижод қилган ва ушбу санъат турининг тамал тошини қўйган кўплаб бахшилар шу юрт фарзанди эканидан фахрлансак арзийди.Мен бир санъат ихлосманди сифатида шуни эътироф этмоқчиманки,бахшичилик санъати халқимизнинг маънавий ривожланишида муҳим аҳамиятга эгадир.Бу санъат замирида халқимизнинг ўзлиги,маданияти ўзининг ёрқин ифодасини топгани билан аҳамиятлидир.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2019-04-08 11:29:29

Бахшилик санъти нафақат халқ ўтмишининг акс-садоси, айни пайтда бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳам жарангдор овозидир. Шу сабабли тенгсиз маънавий бойлигимиз бўлмиш халқ ижодинингбундай нодир намуналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уни келгуси авлодларга безавол етказиш, шу юртнинг ҳар фуқаросининг муқаддас бурчи бўлиб қолиши керак. Ҳурматли юртбошимиз таъкидлаганларидек бу ишда барчамиз маъсулиятни ҳис қилмасак, бу ноёб санъатни сақлаб қолиш учун бугун ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилмасак, келгуси авлод ва тарих бизни асло кечирмайди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+