Тошкентда яна бир янги университет очилади

03.07.2018, 15:29

Тошкентда яна бир янги университет очилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур университет умумэътироф этилган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрларни тайёрлашни ташкил этиш, мамлакатнинг мактабгача таълим муассасаларида кўп йиллар давомида етишмай келаётган педагог ва тарбиячилар ўрнини тўлдириш, инновацион муҳитни шакллантириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Университетнинг асосий вазифалари 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ мактабгача таълим, архитектура ва дизайн соҳасида, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали кадрларни тайёрлашдан иборатдир.

Аҳамиятга молик жиҳати 2021 йилнинг 1 июлигача университет барча турдаги солиқларни тўлашдан ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;

 – университетнинг жалб этиладиган хорижлик ходимлари – ягона ижтимоий тўловни ва жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлашдан;

– Пучон университети Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан ҳам доимий муассаса орқали, ҳам тўлов манбаидан олинган даромадлар бўйича фойда солиғини тўлашдан;

– университетни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган ускуналар, компьютер техникаси ва ташкилий техникалар, ўқитишнинг техник воситалари, адабиёт, мультимедиа маҳсулоти, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилди.

Айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган ушбу қарор тараққиётимиз дастуриламалига айланган Ҳаракатлар стретегиясида назарда тутилган, яъни таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва капитал таъмирлаш баробарида уларни замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш борасидаги вазифаларни ҳаётда ўзининг амалий тасдиғини топаётганидан далолатдир.

Бизнингча, таълим тизимида олиб борилаётан бу каби ҳаётий ислоҳотлар мамлакатимизда таълим сифатини оширишга, мамлакатни модернизация қилиш ва замонавий жамиятни барпо этиш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини тайёрлашга, қолаверса, олий маълумотли кадрларимизнинг халқаро меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

 Конгратбай Шарипов,

Турин Политехника университети ректори,

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги

 O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-03 21:56:04

Бу университетнинг очилиши мамлакатимизда юксак малакали, билимли, замонавий дунёқараш ва салоҳиятга эга бўлган ёш кадрларнинг кўпайишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+