O‘zLiDeP депутати чорраҳага светофор ўрнатди, маҳаллага тоза ичимлик суви олиб келди (ВИДЕО)

03.07.2018, 15:39

O‘zLiDeP депутати чорраҳага светофор ўрнатди,  маҳаллага тоза ичимлик суви олиб келди (ВИДЕО)

“Депутатнинг бир куни” лойиҳасининг навбатдаги сони иштирокчиси Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Маъруф Мўминов. Депутат бугунги кунда “Наманган китоб олами” МЧЖ раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

28-“Яккатут” сайлов округидан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига сайланган депутат дастлаб ушбу ҳудуд аҳолиси билан суҳбатлашди. Маҳалла фуқаролари 1 синф ўқувчисига ногиронлик аравачасини олиб бериш бўйича депутатга мурожаат қилишган эди ва орадан уч кун ўтиб депутатннг ташаббуси билан ушбу муаммо ҳал этилди.

Шунингдек, депутат сайловолди ташвиқоти жараёнида берган ваъдасининг устидан чиқди. Яъни, маҳаллада болалар учун хавфли бўлган чорраҳага светофор ўрнатиш масаласи ҳам ижобий ҳал этилди.

“Яккатут” маҳалласида 710 та хонадон мавжуд бўлиб, у ерда 5130 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ушбу ҳудуддаги 300 хонадон маҳаллага ичимлик суви олиб келиш юзасидан депутатга мурожаат қилган эди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан ушбу муаммо ҳам ижобий ечим топди.

Лойиҳамиз иштирокчисининг шу ва бошқа масалалар бўйича амалга оширган ишлари ва фаолияти билан қуйидаги видео орқали танишишингиз мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    661
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нилуфар Джаббарова Хоразм вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-07-05 14:27:56

Юлдуз опа партиямиз тарғиботи йўлидаги ишларингизга омад тилайман. Ушбу лойиҳангиз жудаям чиройли чикибди. Депутатларимизга эса бундай ҳайрли ишларни амалга оширишларида соглик ва куч-қувват тилаймиз.


Жўраева Гулбахор O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши раис ўринбосари аппарат рахбари 2018-07-03 17:31:29

“Депутатнинг бир куни” лойиҳасининг иштирокчиси O‘zLiDePдан сайланган Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Маъруф Мўминов томонидан қилинаётган хайирли хамда савобли ишларини кўриб албатта бундай ишларни хар биримиз қилишимиз кераклигини яна бир бор эсимизда тутмоқлигимиз керак деб биламан, депутат Маъруф Мўминов ни бундан кейинги ишларига омдлар тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+