O‘zLiDeP фаоли Фарход Абдуманноповга “Спарк” автомашинаси топширилди

03.07.2018, 15:56

O‘zLiDeP фаоли Фарход Абдуманноповга  “Спарк” автомашинаси топширилди

Зафаробод туманида донни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиб ғалла режасини ортиғи билан бажарган фермерларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз иқтисодиётини  юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ва бозорларимиз тўкинлигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган миришкорларга миннатдорчилик билдирдилар.

Шундан сўнг, тумандаги “Йўлдош Охунбобоев”, “Собир Раҳимов”, “Тинчлик”  ва “Кожа Аҳмет” сув истеъмолчилар уюшмаларининг бир гуруҳ  фермерларига “Спарк” автомашинаси  калити топширилди. Эътиборлиси, улар орасида O‘zLiDeP фаоли “Ўсмат тоғи” фермер хўжалиги раҳбари Фарход Абдуманнопов ҳам бор.

– Ўғлим 90 тонна ғалла топшириб, ғалла режасини ортиғи билан бажарди ва давлатимиз томонидан юксак мукофот билан тақдирланди, – дейди фермернинг отаси Абдуманнон Холмуродов. – Бугун у ушбу машинани менга совға қилди. Ана  шундай бахт юртимиздаги барча оталарга насиб  қилсин!         

– Жорий йилда туманимиз миришкорлари 1200 гектар ерга деҳқончилик қилиб, 27 минг 800 тонна ғалла хирмони олишни режалаштирган, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари Нодир Ҳакимов. – Ҳозирга қадар тўпланган бошоқли дон миқдори 24 минг тоннадан ошди. Теримда 32 та комбайн  кунига ўртача 1300 тонна ҳосил йиғиштириб оляпти.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1787
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-07-04 15:39:42

Миришкор фермерларимизга бундан хам юксак парвозлар тилаймиз! Юртимизнинг фаровонлиги йўлида уларга куч-қувват, матонат ва мувафаққият тилаймиз


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-03 21:51:17

Бу ғоят машаққатли, лекин сермазмун, халқ ризқу-ризқини бутун қиладиган меҳнатнинг муносиб тақдирланишидир. Бундай инсонлар бор экан халқимиз дастурхони тўкин, ризқи бутун бўлади. Мукофотлар муборак бўлсин, азиз партиядошлар!


O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раиси Искандар Рўзиев2018-07-03 18:21:47

Мана шундай масулиятли фермерлар сони янада кўпайишига тилакдошман O‘zLiDeP фаолари сони янада кўпаяверсин “Ўсмат тоғи” фермер хўжалиги раҳбарига янада каттароқ марраларни эгаллашларида омад тилайман


Жиззах вилоят Кенгаши Х.Асатов2018-07-03 18:12:08

Ғалла режасини ортиғи билан бажарган фермерларимиз бу натижага осонликча эришмаган. Мехнатига яраша тақдирлаш бўлди деб ҳисоблайман.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-03 17:06:25

Донни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиб ғалла режасини ортиғи билан бажарган фермерларни муборакбод этимиз!


Жўраева Гулбахор O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши раис ўринбосари аппарат рахбари 2018-07-03 16:38:57

Хурматли Президентимиз томонидан фермерларга катта эътибор қаратилиб келинмоқда жумладан бу йилги ғалла хосилини йиғиштириб олишда, мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришга ўз хиссасини қўшган O‘zLiDeP фаоли “Ўсмат тоғи” фермер хўжалиги раҳбари Фарход Абдуманноповдек фидои фермерлар сони кўпаяверсин. яна бира бор юксак мукофот муборак бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+