Фарғоналик хотин-қизлар “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида ўқитилди

03.07.2018, 17:09

Фарғоналик хотин-қизлар “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида ўқитилди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Олтиариқ туманида “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини тарғиб этиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.  

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Олтиариқ туман ҳокимлиги, Фарғона вилояти  Давлат хизматлари агентлиги бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк бош бошқармаси, тижорат банклари вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Ўқув-семинар Давлат дастурни амалга ошириш ва бу билан чекка ҳудудларда турмуш даражасини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни чет давлатларига чиқиб кетишни олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилди.

– Корхонамизда аёллар ва болалар кийимлари ҳамда чойшаблар ишлаб чиқарилади, – дейди Сабринисо Ваҳобова. – Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички ва ташқи бозоралар  чиқарилади.  Бугунги тадбирда иштирокчилар билан корхона ташкил этиш ҳамда бу йўналишда учрайдиган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий суҳбат олиб борилди. Ўйлайманки, бизнинг маслаҳатларимиз тадбир иштирокчиларининг тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада оширди.

Маҳорат дарси Лолахон Муротованинг “Нурлиобод” фермер ҳўжалигида давом этди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

аброр2018-07-20 15:08:00

Жуда ажойиб бўлибди тадбир


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-07-06 13:22:09

Тадбир ташкилотчиларига хам омадлар тилайман! Аёлларимизнинг тадбиркорлик ва фермерлик сохасида эришаётган ютуқларидан қувонамиз!Бу каби ўқув-семинарлар ҳар бир оилани тадбиркорликка бўлган қизиқишини кўчайтиради.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-07-05 10:44:22

Аёллар қаноти томонидан ўтказилган тадбир жуда чиройли ўтказилган. Хозирги кунда хотин-қизларимиз барча сохада фаол, айниқса, тадбиркорлик ва фермерлик сохасида, Аёллар қаноти фаоллари уларнинг муаммоларини ўрганиб яқиндан ёрдам бермоқдалар


Толипов Элёржон Риштон тумани БПТ раиси2018-07-04 13:56:52

АВВАЛЛАРИ АКСАРИЯТ ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ ДАЛА МЕХНАТИ БИЛАН БАНД БЎЛИШГАН. БУГУНГИ КУНДА АЁЛЛАРИМИЗ УЧУН ҚАРАТИЛГАН ЭЪЬТБОР, ЯРАТИБ БЕРИЛАЁТГАН ШАРОИТ ВА ИМТИЁЗЛАР ЧЕКСИЗ. ХАР БИР ОИЛА ТАДБИРКОР ДАСТУРИ ҲАМ АЙНИҚСА ЧЕККА ХУДУДЛАРДАГИ ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ УЧУН АЙНИҚСА КАТТА ИМКОНИЯТ. УЛАР ОРАСИДА ХУНАРМАНДЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК САЛОХИЯТИ БОР ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗ ЖУДА КЎПЧИЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ. УЛАРНИ УШБУ ДАСТУРНИНГ МАЗМУН МОХИЯТИ БИЛАН ТАНИШТИРИШ МАҚСАДИДА ЎТКАЗИЛГАН СЕМИНАР ЭСА АЛБАТТА ЎЗ НАТИЖАСИНИ БЕРАДИ


Ахрор Туйчиев O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати2018-07-04 09:30:23

O‘zLiDeP "Аёллар қаноти” томонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини тарғиб этилиши тадбиркор аёлларни кўпайишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик йуналишида қўллаб-қувватланишига ва иш фаолиятини янада самарали бўлишига кўмак беради.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-07-04 08:09:10

Партия тамонидан утказилаетган жойлардаги уқув-семинарларнинг маскади бир, биринчи навбатда ахолининг сиёсий ва хукукий саводхонлигини ошириш, тадбиркорлик йуналишини куллаб кувватлаш борасидаги давлатимиз тамонидан каъбул килинаетган карорлар хакида тушинтиришлар бериш, чекка ҳудудлардаги ахолининг турмуш даражасини ошириш, жойларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни ва хотин кизларнинг чет давлатларига чиқиб кетишни олдини олиш уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилмокда.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-03 21:42:12

Аёлни иш билан таъминлаш- шу оиланинг тинчлиги, фаровонлиги таъминланди деганидир. Шунинг учун бу борада партиямиз фаоллари ва депутатларимиздан юксак фидойилик, фаоллик, ҳаракатчанлик, ташаббускорлик ва шижоат талаб этилади.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-03 19:37:30

O‘zLiDeP "Аёллар қаноти” томонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини тарғиб этиш тадбиркор аёлларни кўпайишига, иш фаолиятини янада самарали бўлишига кўмак беради.


Сергели туман Кенгаши ижрочи котиб М.Бозорова2018-07-03 17:59:45

O‘zLiDeP "Аёллар қаноти” томонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини тарғиб этиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилгани қувонтиради ҳар бир кишини. Бу каби ўқув-семинар ҳар бир оилани тадбиркорликка бўлган қизиқишини кўчайтиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+