Самарқандда 7 та депутатлик сўрови жавобсиз қолди

04.07.2018, 14:40

Самарқандда 7 та депутатлик сўрови жавобсиз қолди

– Қишлоғимиз қабристони дарёнинг нарги қирғоғида жойлашган, аммо кўприк йўқ. Шу сабабли кўп йиллардан буён жоназа бўлса, турли муаммоларга дуч келар эдик, – дейди Оқдарё тумани “Истиқлол”МФЙда яшовчи Т.Исмоилов. – Неча йиллардан буён ҳудуддан ким депутатликка сайланмоқчи бўлса, сайловолди дастурида “Агар депутат бўлсам, кўприк муаммосини ҳал этаман”, дерди-ю сайлангач, ҳаммаси ёдидан чиқиб кетарди. O‘zLiDeP депутатларининг сайёр қабулидан сўнг, масала 2019 йил дастурига киритилганини эшитиб хурсанд бўлдик.

Ҳа, бугун бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Депутатлик сўровлари орқали эришган натижаларимиз билан мақтансак, арзийди. Жумладан, Пайариқ тумани “Қўлтўлсин” МФЙ ўтказилган сайёр қабулдан сўнг, худудда Ўзбекистон телеканалларининг кўрсатмаслиги муаммоси, Нуробод туман, “Олға” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда қишлоққа олиб келувчи йўлни таъмирлаш масаласи, Каттақўрғон туманидаги Каттакўрпа маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда мактаб хоналари етишмаслиги ва йўл муаммолари бўйича чиқарилган депутатлик сўровлари натижасида масалалар дастурга киритилди ва мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

– Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида  ижобий ечимини топган, қолганлари эса Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилган, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири Бахтиёр Мустофоев. –Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан турли идора ва ташкилот раҳбарларига жами 514 та депутатлик сўровлари юборилган. Сўровларнинг  500 тасидан ортиғига жавоб олинган , 7 та сўровга жавобсиз қолган.

O‘zLiDeP  томонидан жойларда сайёр қабуллар ташкиллаштирилиб, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш  тизимининг жорий этилганлигига бир йилдан ошди. Ушбу тадбирлар ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Таҳлилларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг 6 ойи давомида  O‘zLiDeP Самарқанд вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари томонидан  жойларда 53 та сайёр қабуллар уюштирилган бўлиб, уларда фуқаролардан 240 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 32 таси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига, 3 таси фермерлик соҳаси, 205 таси ижтимоий соҳаларга оиддир.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-04 23:44:16

Deputat so'roviga e'tiborsiz rshbar , bu xalqqa e'tiborsiz rahbardir.Afsuski ana shunday rahbarlar uchrab turadi.


Роила Шамсиева-Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси2018-07-04 16:06:54

Биз ўтказаётган сайёр қабулларимизга турли муаммолар бўйича мурожаатлар тушмоқда. Бу муаммоларни ечиш учун тегишли ташкилотларга депутат сўрови чиқариб муаммони ечишга киришишни сўрасакда, бу ташкилотларимиз шунчаки юзаки ёндошмоқдалар. Кейинги сайёр қабулларни ўтказишда фуқаролар муммонинг аниқ ечимни сўрамоқда. Биз уларнинг жавоби билан муаммо ечими бўйича уларга аниқ фикр беролмаяпмиз. Шуни инобатга олиб ташкилот раҳбарлари ва мутасадди ижрочи мутахассисларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича уларнинг ўқишлари ташкил этилса деп таклиф билдираман.


Ғолиб Пўлотов-ЎзЛиДеП Ғиждувон туман Кенгаши аппарати раҳбари2018-07-04 15:53:56

Ўтказилаётган сайёр қабулларда ҳақиқатдан ҳам сайловчиларимиз томонидан ижтимоий ҳаётимизда учраб келаётган турли оғриқли муаммоларни ечишни талаб қилиб мурожжат қилмоқдалар. Депутатларимиз бу муаммоларни ечишда муаммоларнинг тегишлилигига қараб у ёки бу ташкилотларга депутатлик сўровларини йўлламоқдалар. Айрим ташкилотларимз муммони ечиш фаолиятининг асосини ташкил этсада, бунга эътиборсиз ёндошаётганликларининг гувоҳи бўлмоқдамиз, ёки депутат сўровига шунчаки жавоб бериш қабилида иш кўришлари депутатларимизнинг кейинги сайёр қабулларга боришига ноқулайликлар туғдирмоқда. Шунинг учун Республика Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида ҳар бир Вазирлик, Давлат қўмиталарининг депутат сўровига муносабат тариқасидаги йўриқнома ишлаб чиқишларини таклиф этаман. Чунки депутат халқ билан ижро ҳокимияти ўртасидаги воситачидир тегишли ижро ҳокимияти ва ташкилотлари англамаган ечимини кутаётган муаммоларни депутатларимиз аниқлаб берса уларга ёрдам бўлиши қачон англаб етади бу мутасадди раҳбарлар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+