Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади

04.07.2018, 14:44

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Янгийўл” МФЙдаги ҚВПда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ана шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан соғлом онадан, соғлом отадан соғлом фарзанд туғилишини таъминлаш, ҳомиладор аёллар соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, қиз болаларни, хусусан, бўлажак оналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган тизимли ишлар яхши самара бераётгани таъкидланди.

– Орзу-ҳавас билан қурилган оила қўрғонининг мустаҳкамлиги соғлом турмуш ва саломатлик тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ, – дейди “Нозигул Оқолтин Сардор” хусусий клиникаси директори Гулчеҳра Жонжигитова. – Шу боис аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмушни тарғиб этишга, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг аҳамияти ва самаралари хусусида кенг тушунтириш олиб бормоқдамиз. Айниқса, жойларда, маҳаллаларда ушбу мавзуларда мунтазам давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилмоқда. Бу эса хотин-қизлар ўртасида учраётган турли касалликларнинг олди олиш баробарида аёллар саломатлиги мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Таъкидлаш керак, тадбир давомида малакали кардиолог, травматолог, неврапотолог, эндокринолог ва гинекологлар  томонидан 50 га яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллиги аниқланган аёлларга зарур маслаҳатлар берилди.

С.БАБАЕВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши 

аёллар билан ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-07-12 14:12:41

Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади тадбирининг ўтказилиши хозирги замон талабига мосдир. Хақиқатдан хам Сирдарё вилоятининг Ховос тумани Фарход ҳамда Бобур СФУ Фарход ва Соҳибкор МФЙларда жойлашган аёлларимизнинг бугунгги кундаги тиббий кўрикдан ўтказиш хозир хам орқада оқсаб бормоқда. Сабаби етарли малакали акушер-генеколог шифокорлар етарли эмас, туман хамда вилоятдан ёрдамга келган шифокорлар бўйича тиббиёт бўлимлари олдиндан хар бир оила бекаларига шифокорларни келиши ва аёлларимизни қабул қилиши бўйича олдиндан огохлантиришмас экан бу холат хозирги вақтда хам оқсаб бораверади. Шу сабабли бу тизимни янада мукаммал жорий этиш керак. Керак бўлса шифокорлар ташрифидан бир сутка олдин барча худудий аёлларимизни огохлантириб бориши тўғрисида ёзма равишда айтиб чиқилса шундагина аёлларимиз тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишлари аниқ ва мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Бегматова Зухра Сирдарё вилоят Кенгаши Кадрлар бўйича инспектор2018-07-05 08:30:51

Тиббий кўрикларни чека-чека худудларда ўтказилиши, хар бир оила четда қолмаслик мақсадида уюштирилиши жуда катта натижаларга эришишга хизмат қилади. “Нозигул Оқолтин Сардор” хусусий клиникаси директори Гулчеҳра Жонжигитовага ўхшаган инсонларнинг кўмаги кўп бўлишини улар ҳам Г.Жонжигитовага сингари жамият мустахкамлиги, оилаларда соғлом турмуш тарзи йўлга қўйилишига хиссаларини кўшишларини истардим.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-05 00:03:41

Сирдарелик партиядошларимиздан урнак олиб мана шундай тиббий курикларга хусусий тиббиет муассасалари шифокорларини купрок жалб килишимиз керак.


Гулбаҳор Тўраева. Қашқадарё вилояти "Аёллар қаноти" бўлими2018-07-04 16:35:54

"Аёллар қаноти" томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари, хотин-қизлар ўртасида ташкил этилаётган бепул тиббий кўриклар келажак авлоднинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашда, оилаларда соғлом муҳитни шаклланишида муҳим аҳамият касб этади..


Матлуба Зарипова-Ғиждувон туман педагогика коллежи директори, ЎзЛиДеП туман Кенгаши раис ўринбосари 2018-07-04 15:39:50

Шундай тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши оилаларнинг ҳар томонлама мустаҳкамланишига хизмат қилади. Оиланинг мустаҳкам бўлишида оила аъзоларининг жисмонан соғлом бўлиши ўз навбатида оиланинг маънавий-руҳий оламининг гўзал ва барқарор турмуш кечиришининг омилидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+