O‘zLiDeP 42 ёш ихтирочига стипендия беради (ФОТО, ВИДЕО)

04.07.2018, 18:15

O‘zLiDeP 42 ёш ихтирочига стипендия беради (ФОТО, ВИДЕО)

O‘zLiDeP Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Ёш инновациячи” кўрик танловини ўтказди.

Кўрик-танлов бугун мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар туфайли юртимизда юзлаб иқтидорли ёшлар ўз салоҳиятини намоён этаётганлигини яққол кўрсатди.

Танлов биринчи маротаба ташкил этилаётган бўлса-да, ёшлар ўртасида жуда катта қизиқиш уйғотди. Чунки мазкур танлов қизиқувчан ва интилувчан ихтирочи-ижодкор ёшларни қўллаб-қувватловчи энг биринчи танловлардан биридир. Иштирокчилар ишлаб чиқариш ва сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан  инновацион лойиҳалари билан қатнашишди. Танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичида қарийб 600 нафарга яқин йигит-қиз ўз ихтиролари ва ишланмаларини намойиш этди.

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Республика босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичида ғолибликни қўлга киритган ёш ихтирочи иштирок этишди.  

Кўрик тановнинг учинчи куни ёш инновациячилар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази, Турин Политехника университетидаги замонавий техника ва технология воситалари маркази каби инновацион марказлар фаолияти билан ҳам танишишди.

Ушбу Марказ ходимлари томонидан ёш инновациячиларга мамлакатимиз иқтисодиётида инновацион ишланмаларнинг ўрни, бу борада марказнинг олдида турган асосий вазифалар тўғрисида ҳикоя қилиб берилди. Замонавий тадқиқот ускуналари билан жиҳозланган марказ мамлакатнинг турли бурчакларидан келган ёш инновациячиларда жуда катта таассурот қолдирди.

Турин политехника университетида ташкил этилган замонавий техника ва технология воситалари ёш инновациячиларга атрофлича таништирилди.

Шу ернинг ўзида танлов ғолибларига мукофотлар топширилди. Айтиб ўтиш керакки, ушбу танловнинг 42 та энг фаол иштирокичиси O‘zLiDePнинг бир йил давомида бериб бориладиган махсус стипендиялари эгалари бўлдилар.

 Шу куннинг ўзида танлов ғолиблари Ўзбекистон Фанлар академияси Президиумида  мамлакатмизнинг кўзга кўринган олимлари, Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Албатта, ёш  ихтирочилар учун бу бир умрга эсда қолувчи учрашув бўлиб қолиши шубхасиз. Унда ёш инновациячилар мамлакатимизда илм-фанга яратилаётган кенг имкониятлар баробарида ўз фаолиятларини янада ривожлантириш борасида бевосита академиклардан йўналишлар, қимматли маслаҳатлар олишди.

Ушбу танлов, унинг доирасида бўлиб ўтган тадбирлар ва учрашувлар ёш инновациячиларга яна бир бор Ўзбекистонда фанга, илмга, яратувчанликка бўлган интилиш қанчалик қадрланишини, қолаверса ўз салоҳиятини шу йўналишда ишлатишга интилган ҳар бир ёшга ўз салоҳиятини очиш учун барча имкониятлар яратиб берилишини кўрсатди. Уларда ўз салоҳиятига, ўз келажагига ишонч руҳини янада қарор топишига хизмат қилди.

Энг муҳими тадбир якунида O‘zLiDeP Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда бундай танловларни доимий ўтказиб боришни, қолаверса “Инновацион ғоялар банкини” юритишни режалаштирганлиги айтиб ўтилди. Мақсад бундай танловларда кашф этилаётган ҳар бир ёш инновациячи ва унинг кашфиётини кейинги тақдирини бевосита кузатиб бориш ва зарур бўлса тегишли молиявий, ташкилий кўмак кўрсатган ҳолда уларнинг ҳаётга жорий этишини таъминлашдан иборатдир.

 

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2887
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зулфия Кодирова2018-07-23 12:37:33

O'zLiDePнинг ташуббуси билан утказилган "Ёш инновациячи" кўрик-танловида фарзандим Абдувоитов Мухаммадкодир катнашиб 2-урин дипломини олди, ташкилотчиларининг барчасига рахмат. Ёшларни иктидори ва истедодини курсатишга имкон яратиб бердилар. Бу танлов ёшларни жамиятимиз ривожига янада юкори хисса кушишларига ундади


Муқаддас БЕКНАЗАРОВА – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 10-Тошёп сайлов округи депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.2018-07-09 10:37:13

Юқорида билдирилган илиқ сўзлар ва норозилик билдирилган фикрлар билан танишиб чиқдим. "Ёш инновациячи" кўрик-танловининг татбиқ қилиниши айни муддао бўлди десам муболаға бўлмайди, албатта. Ҳар бир бошлаётган ишимизнинг қаеридадир барибир камчиликсиз бўлмайди. Афсуски, бу танловдаям ўзига яраша камчиликларимиз йўқ эмас. масалан: аввалом бор, ҳакамлар ҳайъатида соғлом муҳит бўлиши керак, фидойи мутахассислар, адолат пешволарини жалб қилиш лозим, кейин вилоят ва республика босқичида ҳар бир йўналишга шу соҳанинг жонкуяр мутахассисларини жалб қилиш лозим, ва албатта, ёшларимизнинг руҳиятини кўтаришниям унутмаслигимиз шарт. Тақдимот жараёнида ёшларимизнинг тақдимотини бўлмасдан, "инновациясини айтинг фақат" демасдан уларнинг фикрларини охиригача тинглашимиз лозимлигини унутиб қўйяпти баъзи мутассаддилар. Бу танловнинг ҳаётга тадбиқ қилиниши анчагина ёшларимизнинг кўзларида умид учқуни порлади. Янги марраларни забт этишда уларга чнги куч бағишлади. Партиямизнинг бу танлови сўзга чечан бўлмасада лекин бу ёшларимизнинг ақлидаги тафаккур қирраларининг юзага қалқиб чиқишида анча замин ярата олди деб ўйлайман. Фақат шу йил бўйи тайинланадиган стипендияни туманлардаям ўрин олганлар учун ҳеч бўлмаганда ютуқ сифатида бир марталик мукофот пули миқдорида белгиланса, уларни маънавий ва моддий томондан рағбатлантириш мумкин бўлади. Уларнинг бу танловда иштирокиям бесамар эмаслигининг яққол исботи бўларди. Танловнинг ғолиб Ёш инновациячиларини ва Қорақалпоқ элидан Николайни ютуқлари билан самимий табриклайман, кейинги ижодий ишларида янгидан янги ИННОВАЦИЯЛАР яратишларини тилаб қоламан!


Ruhangiz2018-07-06 07:37:43

Assalom-u Alaykum hurmatli uzlidep.uz saytini kuzatib boruvchilar . Men ushbu ko'rik tanlovning natijalaridan juda ham noroziman . Ushbu tanlovda qatnashgan eng yosh ishtirokchi 15 yoshlik Samarqand shahar Temir yol kasb-hunar kolleji o'quvchisi Qosimov Damirxon o'zining quyosh batareyasida harakatlanuvchi yer yuzidan 5 meter balandlikda yuruvchi osma poyezdi bilan qatnashdi . Ushbu loyha mening nazarimda eng yaxshi nafaqat 1chi balkim oliy o'ringa munosib edi bu poezd o'zining zamonaviyligi bilan Vatinimizni dunyo pog'onasiga yana bir qadam baland chiqishiga va davlatimizni kundan kunga rivojlanayotganiga isbot bo'lib bera oladi. Ammo negadir shunday iqtidor sohibiga 3-o'rin berish bilan cheklanib qolishdi. Agar biz shunday iqtidorlik yosh avlodni yuksalishiga to'sqinlik qilsak iqdorlik kashfiyotchilarni o'ziga munosib ravishda taqdirlamasak kelajagimiz nima bo'ladi ularda yana kashfiyot qilishga bo'lgan intilishlari so'nmasmikan ? Sizdan ushbu tanlov natijalarini yana bir bora qaytadan obdon ko'rib chiqishingizni so'rayman.


Ботирали Турдиев Қамаши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-05 17:18:24

Ғолиблар ва Қатнашчиларга бир йил давомида махсус стипендиялар бериб борилиши иқтидорли ёшларимизни моддий томондан ҳам қўллаб-қувватланаётганлигидан дарак беради. Буларнинг ҳаммаси Президентимизнинг инновациялар соҳасидаги сиёсатинининг амалдаги тадбиғидир.


Азиз Хакимов. O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-07-05 16:07:52

Кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этган ёшлар ўзларининг инноватрлик ғоя ва ишланмалари, бу мамлакатимиз тараққиёти ва юрт фаровонлиги учун хизмат қилиши катта ахамият касб этади. Эндиликда бу каби лойихаларни ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашда партиямиз томонидан танлов ғолибларига махсус стипендиялар берилиши уларнинг бунданда катта марраларни забт этишда бир дебоча вазифасини бажаради. Республика босқичи ғолибаларини табриклаймиз.


Гульсара2018-07-05 15:11:12

Бирни ку́риб фикр кил, бирни ку́риб шукр кил дейишади. Сизни такдирлашингизни ку́риб Сизга Рахмат деймиз. Афсуски ватанимизда канча-канча одамлар вактида ойлик ололмасада иш фаолиятини давом эттириб юрган экан. Масалан, "Бунёдкор" стадиони ишчилари. Ватанимиз одамлари нимага шунака вазиятга тушиб колишаяпти?


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-07-05 15:03:31

Мамлакатимизда фанга, илмга, яратувчанликка бўлган интилиш қанчалик қадрланишини, қолаверса ўз салоҳиятини шу йўналишда ишлатишга интилган ҳар бир ёшга ўз салоҳиятини очиш учун барча имкониятлар яратиб берилишини кўрсатди. Уларда ўз салоҳиятига, ўз келажагига ишонч руҳини янада қарор топишига хизмат қилди.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-05 14:55:21

O'zLiDePнинг ташуббуси билан утказилаетган шу каби лойихаларимиз жамиятимиздаги ҳаракатчанг ёшларни саралашда ва уларнинг мехнатларини рағбатлантириб, келажагига бўлган ишонч руҳини янада қарор топишига ҳизмат қилмокда


Сергели туман Кенгаши ижрочи котиб М.Бозорова2018-07-05 14:43:34

O'zLiDeP ташаббуси билан "Ёш инновациячи" кўрик-танлови бугун мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар туфайли юртимизда юзлаб иқтидорли ёшлар ўз салоҳиятини намоён этаётганлигини яққол намоён қилади десак адашмаган бўламан.


Таджиева Дилноза Баходировна Тошкент шахар2018-07-05 14:03:40

Партиямиз томонидан Еш ихтирочиларимизнинг барчасига 1 йиллик стипендия берилиши бу ешларимизни жудаям хурсанд килди. Айникса Турин Политехника университети ректори депутатимиз томонидан 20 фоизлик укишга кириш учун имконият берилгани ешларимизга катта имконият булди. Хар бир ешимиз бунга арзийди. "Ешлар бизнинг Келажак сиз".


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+