Чорак асрлик истиқлол – асрларга тенг истиқбол

04.07.2018, 18:04

Чорак асрлик истиқлол – асрларга тенг истиқбол

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши шу мавзуда амалий мулоқот ташкил этди.

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари, тадбиркор хотин-қизлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, миллий қадриятларимизни тиклаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётгани таъкидланди. 

–Бугунги фаровон кунлар, улкан ютуқ ва марралар замирида юртбошимиз раҳнамолигида халқимиз манфаатлари йўлида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва халқимизнинг фидокорона меҳнати мужассам, – дейди O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Дониёр Жуманиязов. – Зеро, истиқлол йилларида халқимизнинг барча орзу-умидлари ушалди, турмуш фаровонлиги юксалиб, сиёсий фаоллиги ошди. Шу боис, тадбир давомида ёшларга мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди, ижросини бажаришга барча бирдек масъул экани айтиб ўтилди.

Бу каби тадбирларни вилоятнинг барча туманларида ўтказишга келишиб олинди.

 Султонбой ОЧИЛОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дурдона Қобулова Партия фаоли 2018-07-05 09:49:34

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сиёсий жараёнлардаги ўзгаришлар, парламентаризмнинг кечаги ва бугунги кўриниши борасида тарғибот-тушунтиришга йўналтирилган тизимли ишларни амалга оширишимиз лозим. Бунда айниқса- Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг давлат ва жамият қурилиши тизимидаги ўрни ва роли, ваколатлари ва мажбуриятлари ҳақида барча ҳудудларда аҳоли, хусусан, электорат вакиллари ўртасида очиқ мулоқотлар, ёшлар ва ҳотин-қизлар ўртасида кўппартиявийлик тизими ва иқтисодий-ижтимоий жараёнларда партияларнинг роли тўғрисида давра суҳбатларини ташкил этиш керак. Бу тарғибот ишларини амалга оширишда партия ходимларига омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+