O‘zLiDeP сайёр қабули: Умид Саидовга имтиёзли кредит берилади

04.07.2018, 18:08

O‘zLiDeP сайёр қабули: Умид Саидовга имтиёзли кредит берилади

O‘zLiDeP Қизириқ туман Кенгаши томонидан “Қишлағозон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди. Учрашув давомида фуқаролардан “Обод қишлоқ” дастурининг бажарилиши, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши тартиблари ҳамда бошқа ижтимоий-маиший масалалар бўйича 10 дан ортиқ шикоят ва аризалар келиб тушди.

Қабул давомида шу ҳудудда яшовчи Ўктам Турдиқулов ўз хонадони электр тармоғидаги носозликлар туфайли узилган ҳақида шикоят қилди. Ушбу мурожаат Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муққадас Мажидова томонидан туман электр тармоқлари бўлимига депутатлик сўрови юбориш орқали ҳал этиладиган бўлди.  

Умид Саидов эса мутасаддилардан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Нортожи Сатторов томонидан жойида ўрганилиб, унга партиявий воситалар орқали амалий ёрдам бериладиган бўлди.

– Тадбиркорликка оид етарли билим ва малакага эга бўлмаганим учун ўз бизнесимни бошлашга қийналиб юргандим, – дейди Умид Саидов. – Шу боис, маҳалламизда ташкил этилган сайёр қабул давомида мутасаддилардан соҳага оид янгиликлар ва банкдан имтиёзли кредит олиш тартиблари ҳақида маълумот беришларини сўраб мурожаат қилдим. Энди яқин кунларда олган билимларимга таяниб тадбиркорлик фаолиятини бошлайман. Ҳаттоки, бунинг учун етарли маблағ ҳам бор. Чунки ўзимиз сайлаган депутатимиз Нортожи Сатторов кредит олишда амалий ёрдам беришини айтди.

Шунингдек, сайёр қабулда аҳолини маиший газ баллонлари билан таъминлаш, вақтинча ишсиз бўлган фуқароларни доимий иш ўринлари билан банд этиш каби бир қатор масалалар юзасидан  билдирилган мурожаатлари ҳам муҳокама этилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

                                                                                               Хусан Дўстмуродов,

                                                                                        O‘zLiDeP Қизириқ туман

Кенгаши апппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    197
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-05 15:04:07

Жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллардаги муаммолий масалалар ўз ечимини топаётганлиги ва ижобий натижаларга эришаётганлигимизда фуқароларимизнинг бизга бўлган ишончи янада ортиб боради


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+