Истиқлол – қаддимиз ва қадримизни кўтарди

04.07.2018, 18:13

Истиқлол – қаддимиз ва қадримизни кўтарди

Энг улуғ, энг азиз байрам ватанимиз мустақиллиги ташкил топган кун Республикамиз бўйлаб кенг миқёсда нишонланади. Эътиборлиси, байрам олдидан ҳар йили Президент қарори қабул қилиниши эзгу анъанага айланган.

Анъанага мувофиқ, бу йил ҳам давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Энди ушбу ҳужжатга асосан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида жойларда мазкур ғояни тарғиб этувчи, унинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказувчи ва энг улуғ ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар дастури тасдиқланиб, барча вилоятлар қатори Ҳоразмда ҳам ташкилий ва ижодий гуруҳлар тузилиб, масъуллар белгиланади.  

Ҳақиқатдан ҳам, Она-диёримиз Ўзбекистонимиз ўзи жаннатмакон юрт, унда истиқомат қилаётган аҳолининг тилидаги ва дилидаги шукроналик кайфияти, тинч ва осойишта ўтаётган ҳар бир кунимиздан миннатдорлик ҳисси ёшларимиздан тортиб нуроний отахон ва онахонларимизнинг юз-кўзига акс этади. Бугун юртимизга жаҳон давлатлари ҳавас билан қарамоқда. Кўп минг сонли ёшлар, неча минг йиллик улуғ қадриятлари, ўзбекона анъана ва удумлари, ҳар бир йўналишда ёшларимизнинг эришаётган ютуқларини қанча эътироф этсак ҳам оз. Нега десангиз, кейинги йилларда юртбошимиз томонидан халқимизнинг яхши яшаши, ривожланиши ва кундан-кунга юксалишида жуда катта имкониятлар яратилмоқда. Ҳаракатлар стратегияси ва жорий йилги давлат дастури ижроси жойларда ўз самарасини бермоқда.

Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ушбу ислоҳотларга қалбида ватанпарварлик ҳисси жўш урган ҳар бир ёшни, ҳар бир ўзбек фарзандини, шу қаторда O‘zLiDeP электорати ва фаол аъзоларини, депутатларимизни ўз меҳнати, садоқати ва билими билан муносиб ҳисса қўшишга даъват этамиз.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳам партиямиз томонидан ўтказилиб келинаётган “Ёш инновациячи”, “Ишбилармон аёл” кўрик-танловларининг Республика босқичларида фаол қатнашиш орқали, воҳамизда янги-янги тадбиркорлик субьектлари очилишига, ёшларимизнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, электратимизга бор куч ғайратимизни сафарбар қилган ҳолда амалий кўмак бериш орқали мустақиллигимизнинг 27 йиллигига ўзининг муносиб  ҳиссасини қўшади.    

                                                                                       Шавкат САФАРБАЕВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи  аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сергели туман фаоли Бабажанова Наргиза2018-07-05 17:27:34

Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлганига 27 йил бўлибди. Бу йиллар ичида юртимизда жуда катта ўзгаришлар ва ривожланишлар инсонни қувонтиради. Юртимиз ҳар доимгидек гуллаб яшнашига ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшсак келажакда бундан ҳам катта ўзгаришлар бўлишига ишонаман.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-05 15:18:26

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-07-05 15:13:46

Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ушбу ислоҳотларга барчамиз ўз меҳнатимиз, садоқатимиз ва билимиз билан муносиб ҳисса қўшишайлик.


Дурдона Қобулова Партия фаоли 2018-07-05 09:55:30

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тадбирлар ташкил қилиш ва бу борада, партиявий мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб маҳаллий ишлаб чиқариш жараёнларга янги технологиялар ва илм-фан ютуқларини жорий қилиш усулларидан тадбиркорларни ҳабардор қилиш, маҳаллий ва хорижий илғор тажрибалар оммалаштириш борасида амалий ишлар йўлга қўйиш лозим.


Ю.Салимов Косон туман кенгаши ижрочи котиби2018-07-04 19:29:37

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Энди ушбу ҳужжатга асосан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида жойларда мазкур ғояни тарғиб этувчи, унинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказувчиташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ташкил этилмоқда бунда барчамиз ўх хиссамизни қўшишимиз лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+