БПТ фаоллари аҳоли хонадонларида

14.09.2017, 18:49

БПТ фаоллари аҳоли хонадонларида

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дас­турида бандликни таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, коллеж битирувчиларини ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш, тадбиркорликни қўл­лаб-қувватлаш масалалари алоҳида белгилаб қўйилган. Партиямиз дастурида ҳам бу борада бир қатор вазифалар белгиланган. Демак, биз уларнинг ижросини таъминлашда янада фаол бўлишимиз зарур.

O‘zLiDeP Хонқа туман Кенгашидаги 82 нафар БПТ аъзолари “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида тумандаги чекка-чекка қишлоқларда бўлди, маҳаллалардаги шарт-шароитлар билан танишиб, фуқаролар билан мулоқот қилди.

БПТ фаоллари Хонқа тумани Гулғунча маҳалласида бўлиб, аҳоли билан очиқ, самимий мулоқот қилган ҳолда уларнинг қизиқишларини ўрганди, тадбиркорликни бошлаш истагида юрган фуқароларга керакли маслаҳатлар ва зарур кўрсатмалар берди.

–Лойиҳа доирасида  кўпгина хонадонларда бўлдик, аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиб чиқдик, – дейди Хонқа туман “Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти” БПТ раиси Умрбек Қаландаров. – Ўз бизнесини бошлаш истагида юрган оилаларга тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича йўл-йўриқлар кўрсатдик, керакли маслаҳатлар бердик. Мулоқотлар давомида кўпгина оилалар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга эришди, ишсизлар эса иш билан таъминланди.

–Анчадан буён оилавий тадбиркорликни бошлашни ният қилиб юргандик, – дейди Хонқа тумани Гулғунча маҳалласида яшовчи Муродбек Қурязов. –Томорқам катталиги сабабли чорва ташкил қилишни мақсад қилган эдим. Лекин маблағ масаласида бироз қийналаётган эдик. Шу боисдан мулоқотда кредит масаласи бўйича мурожаат қилдим. O‘zLiDeP Хонқа бошланғич партия ташкилоти аъзолари менинг сўровимни ўрганиб чиқиб ижобий ҳал этдилар. Оиламиз номидан партия жонкуярларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Учрашувлар давомида маҳалладаги Имомаддин Абдираимовга иссиқхона ташкил этишга, Дониёр Шариповга ва Жалол Ниёзалиевларга эса чорвачилик фаолиятини бошлаши учун кредит олишларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туманларида давом этмоқда.

                                                                                            Мафтуна Рўзиматова,

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2019-04-29 16:11:56

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ушбу саъй-ҳаракатларнинг ўзиёқ икки халқ ва давлатнинг бир-бирига бўлган чексиз ҳурмати, яқинлиги гўзал, бетакрор юртимизнинг ҳартомонлама равнақ топишига имкон беради. Бу албатта, халқимизни фаровонлигига хизмат қилади.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-04-25 12:10:27

Кушни давлат билан дустлик ришталар мутахкамланиши бу биринчи уринда юртимиз тинчлигини таъминлайди ва албатта мамлакатимиз иктисодий ривожланиши юксалади


Алижон2019-04-19 15:13:24

Мамлакатимиз юксалишида кушни давлатлар билан дуслик алокаларини мустахкамлаш лозим. Куз тегмасин Ўзбекистон ва Қозоғистон дустлигига.


Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-04-18 08:38:55

Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатлари янги босқичга кўтарилиши бу иккала давлатнинг иқтисодий ўсишига кенг йўлл очиб беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+