Депутат кўмагида “Хўжақўрғон” маҳалласидаги мактабга малакали рус тили ўқитувчиси келди

05.07.2018, 16:27

Депутат кўмагида “Хўжақўрғон” маҳалласидаги   мактабга малакали рус тили ўқитувчиси келди

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, оддий одамлар дарду ташвиши билан яшаш энг эзгу фазилатлардан саналади. Шу боис, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари қуруқ мажлисбозликдан қочиб, амалий ишларга ўтмоқда.

25-сонли Хўжақўрғон сайлов округидан халқ депутатлари Қибрай туман кенгашига депутатликка сайланган Собиржон Мухторов ана шундай халқ ноибларидан бири. Чунки у сайловчилар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар билан алоҳида шуғулланади, ҳеч бир масалани эътибордан четда қолдирмайди.

Биргина мисол. Яқинда унга Қибрай тумани “Хўжақўрғон” маҳалласи А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаролардан ички йўлларни капитал таъмирлаш ва электр тармоқларидаги узулишларни бартараф этиш бўйича мурожаат келиб тушган эди. Ушбу масала юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборган халқ ноибининг ташаббуси билан орадан қўп вақт ўтмай муаммо ҳал бўлди.

– Бу муаммолар бизни кўп йиллардан буён қийнайди, – дейди “Хўжақорғон” МФЙ раиси З.Сагдуллаев. – Тўғри, шу масалада тегишли ташкилотларга кўп маротаба мурожаат қилдим. Лекин натижадан дарак бўлмади. Охир-оқибат ўзимиз сайлаган депутатдан кўмак сўрадик. Депутатга раҳмат, унинг ташаббуси билан маҳалламиз ҳудудидаги қабристон ободонлаштирилди, электр тармоғидаги узилишлар бартараф этилди, авария ҳолатига келиб қолган кўпригимиз қайта таъмирланди. Энг муҳими, маҳалламиздаги 26-умумтаълим мактабига малакали рус тили ўқитувчиси келди. Шу боис, маҳалла аҳли номидан С.Мухтаровга ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Таъкидлаш керак, бугун депутат хизматидан маҳалла аҳлининг кўпчилиги миннатдор. Чунки у асосий вақтини одамлар билан ўтказади, халқни рози қилишга ҳаракат қилади.  

А.ТУЙЧИЕВ,

 O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+