Сайёр қабул: Биллур маҳалласидаги кутубхонага 243 дан ортиқ китоб топширилди

05.07.2018, 18:53

Сайёр қабул: Биллур маҳалласидаги кутубхонага  243 дан ортиқ китоб топширилди

O‘zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши томонидан “Биллур” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда ҳудуд аҳли томонидан тоза ичимлик суви, йўлларни капитал таъмирлаш, электр токи симларини алмаштириш, банкдан кредит олиш, кутубхона ташкил этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш ва бошқа масалалар бўйича 15 га яқин мурожаат келиб тушди.

Дастлаб маҳалла аҳли номидан сўз олган Муродулло Саидов ҳудуддаги 60 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланмаганини айтиб, шу масалада мутасаддилардан кўмак сўради. Унинг мурожаатини Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Ибодулла Мирзаев ўз зиммасига олиб, туман ҳокимига депутатлик сўрови юбориш орқали яқин кунларда муаммони ҳал этиб беришга ваъда берди.

Шунингдек, бир гуруҳ фуқаролар томонидан маҳалладаги симёғочларни янгилаш ва трансформаторни алмаштириш бўйича келиб тушган мурожаат ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Шу ҳудудда яшовчи Зумрад Одинаева ва Исмат Ҳамраевалар маҳалла кутубхонасида китоб етишмаслигини айтиб, шу масалада ташкилотчилардан амалий ёрдам сўради. Бу масала ҳам эътибордан четда қолмади, маҳалла раиси Жўрабек Сатторов ташаббуси билан “Ҳар бир хонадонга бир китоб” лойиҳасини ўтказиш орқали муаммо ҳал этиладиган бўлди.  

–Кутубхонамизда ёшлар фойдаланиши учун китоблар тўлиқ эмаслиги сабабли, фойдаланувчиларни зарур китоб билан таъминлашда қийналар эдик, – дейди кутубхона раҳбари Зумрад Одинаева. – Мана шу масала бўйича ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда мурожаат қилган эдик, депутатларимиз ҳамда маҳалла раиси Журабек Сатторов ташаббуси билан кутубхонамизга 243 дан ортиқ китоблар йиғилди. Бунинг учун ташкилотчилардан миннатдорман!

Йиғилишда билдирилган бошқа мурожатлар ҳам депутатлар назоратига олиниб, ечими бўйича галдаги  вазифалар белгилаб олинди.

 Умиджон ХУДОЙКУЛОВ,

O‘zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1711
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-07-06 14:59:07

Сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз,


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-06 10:09:47

Сайёр қабуллар давомида тушган муаммолий масалалар ўз ечимини топиб масалалар ижобий ҳал бўлганлиги биз учун қувонарли ҳол


Миришкор туман “Тинчлик” БПТ фаоли Бобомуродов Дилшод2018-07-06 09:26:13

Китоб билим манбаи бундай саёр учрашувларида ҳомийлар томонидан китоб берилиши ёшларнинг билимига –билим қўшади.


Улуғбек Жовлиев Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири 2018-07-06 08:35:27

Ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқароларимиздан келиб тушган мурожаатларнинг ечим топишига амалий кўмак берилмоқда. Айниқса ушбу махаллада ёшлар учун кутубхона ташкил этилгани уларнинг маънавий бойлигини оширишга ёрдам беради. ..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+