Наманганлик тадбиркор китоб хайрия фондига асос солди

05.07.2018, 18:59

Наманганлик тадбиркор китоб хайрия фондига асос солди

Чинакам зиё чашмаси ва инсонларни эзгуликка чорлайдиган китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш, шу орқали халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш бугунги кун талаби.

Жамоатчилик орасида маърифатпарвар тадбиркор сифатида ҳурмат қозонган маънавият тарғиботчиси, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Маъруфжон Мўминов ҳам айни шу хайрли мақсадларни кўзлаган ҳолда “Маърифат китоб олами” хайрия жамоат фондига асос солди.

–Ушбу фонд ижодкорлар китобини нашр этилишига кўмаклашиш, республикамиз ва чет эллик адиблар иштирокида адабий кечалар ўтказишга кўмаклашади, – дейди фонд васийлик Кенгаши раиси Маъруфжон Мўминов. – Бундан ташқари, олий таълим даргоҳларида намунали баҳоларга ўқиётган, кам таъминланган оилалар фарзандларига контракт тўловларини тўлиш каби бир қатор хайрли ишларни амалга оширишни ҳам устувор вазифа сифатида белгилаб олдик.

Маҳаллаларда китоб акцияларини ўтказиб бориш, меҳрибонлик ва саховат уйларида кутубхоналар ташкил этиш, акциялар уюштириш, аҳолининг китоб мутолаасига бўлган интилишини кучайтириш сингари устувор вазифаларни ўз олдига қўйган “Маърифат китоб олами” фонди вилоят адлия бошқармасидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдурахмонова Фотимахон Махмудовна Учкуприк туман Кенгаши2018-07-09 15:59:06

Китоб тарғиботи натижасида нафакат ахолини балки ёшларимизнинг маънавий дунёкарашлари кенгайиб, билим савияси ривожланади. Шундай тадбиркорлар купаяверсин.


Бердиев Жамолиддин Баротович O’zLiDeP Ммиришкор туман Кенгаши раисининг мавкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари2018-07-09 12:19:19

Маъруфжон Мўминов сингари иш билармон депутатлар сони кўпаяверсин Ёшларнинг билимли ва иқтидорли қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёс


Навоий вилояти Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-07-07 10:56:07

Бир сўз билан айтганда ОФАРИН!!. Келгусидаги хайрли ишларида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Маъруфжон Мўминов доим омад тилаб қоламан.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-06 20:40:06

Юртимизда Маъруфжон Мўминов сингари китобга, билимга интилувчан, уни тарғибот қилишда амалий ҳаракат қилаётган тадбиркорлар сафининг кенгайиши биринчидан, жамият аъзоларининг умумий саводхонлиги ва билимдонлигини оширади, иккинчидан, жамият аъзоларнинг билим савияси ошиши улар дунёқарашининг ижобий томонга ўзгариши асносида давлат ва жамиятнинг тараққиётига мустаҳкам замин яратишига хизмат қилади.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-07-06 13:11:38

Маънавий юксалишимиз йўлида Китобнинг ўрни беқиёс. Кимки,китоб ўқишдан тўхтаса,билингки,фикрлашдан хам тўхтайди деган эди донишмандлардан бири.Мана шундай хайрли мақсадларни касб қилган инсонларимиз кўпаяверсин!


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-07-06 10:41:04

Партиямиз фаоллари орасидан Маъруфжон Мўминов сингари инсонларни эзгуликка чорлайдиган китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш орқали халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга чорлайдиган маънавиятли фаолларимиз сафи ошиб бораверсин. Маъруфжон Мўминовнинг бундан кейинги хайрли ишларига омад тилайман.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-06 10:13:00

Шу каби тадбиркорларимиз янаям кўпайсин уларнинг ишларига ривож тилаймиз


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-07-06 08:25:24

Партиямиз фаолларидан бири Наманганлик депутат акамиз Маъруфжон Мўминовнинг ташаббуси билан китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилиши халқимизни , айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтиришдаги мехнатларини куллаб кувватлаймиз. Китоб билан хар бир шахс дуст булиши керак.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-05 21:53:11

M Muminov juda ibratli,urnak olsa arziydigan ish qilibdilar.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-05 19:13:04

Маҳаллаларда китоб акцияларини ўтказиб бориш, меҳрибонлик ва саховат уйларида кутубхоналар ташкил этиш, акциялар уюштириш, аҳолининг китоб мутолаасига бўлган интилишини кучайтириш сингари устувор вазифаларда омад тилайман. Хайрли ишингиз халқимизни фаровонлиги учун хизмат қилади албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+