O‘zLiDeP аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмакдош

14.09.2017, 18:50

O‘zLiDeP аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмакдош

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, энг аввало, таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалаcига алоҳида эътибор берилган. Буларнинг барчаси мамлакатимизда ишсизлик даражасини қисқартиришда долзарб аҳамиятга эга масалалар ҳисобланади.

Тўғри, бугунги кунга қадар ҳам аҳолини иш билан таъминлаш бўйича дастурлар қабул қилиниб, муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бироқ замон олдимизга қўяётган талаблар бу борадаги ишларимизни янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Шундан келиб чиқиб, O‘zLiDeP томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида самарали ишлар олиб борилаётир.  

Масалан, партия томонидан “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида Пахтакор туманидаги Оқбулоқ, Пахтакор ҚФЙда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган учрашувлар давомида уйда ўтирган, вақтинча ишсиз хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи, қизиқишлари, талаб ва истаклари ўрганилиб, уларга тадбиркорликни йўлга қўйиш борасида зарур кўрсатмалар, маслаҳатлар берилди.

– Юртимизда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш масаласи долзарб вазифалардан саналади, – дейди O‘zLiDeP БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари Х.Асадов. – Шу боисдан бугун партия фаоллари жойларда маҳаллама-маҳалла, гузарма-гузар юриб, аҳолининг тадбиркорликка бўлган қизиқишини ўрганмоқда, уларга ўз бизнесларини бошлашларига кўмаклашмоқда. Зеро, лойиҳадан кўзланган мақсад ҳам уюшмаган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва   бандлигини таъминлашдан иборат.

–Тўғрисини айтсам, партиянинг бу масалага алоҳида эътибор қаратаётганидан кўпчилик ёшлар миннатдор, – дейди пахтакорлик Жавлон Камолов. – Нега десангиз, анчадан буён тадбиркорликни бошлаш истагида юрган фуқаролалар айнан O‘zLiDeP кўмаги билан ўз бизнесини йўлга қўймоқда. Мен ҳам партия кўмаги билан Халқ банкидан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эдим. Ҳозирча, даромадимиз ёмон эмас, мумайгина даромад олаяпмиз.

Ҳақиқатдан, пахтакорликларнинг бу борадаги тажрибасига ва маҳалладаги тадбиркорларга ҳавасингиз келади. Аҳоли учун зарур маҳсулотлар маҳалланинг ўзида тайёрланади. Қолаверса, ишлайдиганлар ҳам бегона эмас.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1818
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2019-04-29 12:36:22

Ҳақиқатдан ҳам ўзбек ва корейс халқларининг анъаналари азалдан ўхшаш бўлиб келган. Улар ҳақидаги кинолар буни ёрқин далили. Кекса авлодга катта ҳурмат, оила муқаддаслиги, ҳалол меҳнатни рағбатлантириш фазилатлари иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда ҳам қўл келмоқда. Президентимизнинг тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур шарт-шароит, имкониятларни яратишга қаратилган оқилона сиёсати туфайли юз бермоқда. Бундай бирдамлик барчамизни қувонтиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+