#LIVE O‘zLiDePнинг Малайзиядаги ўзбек талабалари билан онлайн мулоқоти бошланди

06.07.2018, 14:09

#LIVE O‘zLiDePнинг Малайзиядаги ўзбек талабалари билан онлайн мулоқоти бошланди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Малайзиянинг “Осиё Тинч океани технологиялар ва инновация Университети”да таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан онлайн мулоқот бошланди. Тадбир Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасининг кўмагида  ташкил этилди.  

Унда Ўзбекистон томонидан партия “Ёшлар қаноти”нинг бир гуруҳ фаоллари, мамлакатимиздаги тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, Малайзиядаги студияда эса “Google”ҳамда “Data Micron (Дата микрон)” технологик компаниясининг Малайзиядаги филиаллари, “PETRONAS” нефть-газ компанияси, “Consolsys-Technology (Консолсис техноложи)” молия хизматлари маркази каби дунёга машҳур ташкилотларда ишлаётган ёш ўзбек мутахассисларидан тортиб, Малайзиянинг нуфузли таълим даргоҳларида таҳсил олаётган талаба ва ўқитувчилар қатнашмоқда.

Очиқ, самимий ва ўзаро фикр алмашиш майдонига айланган онлайн мулоқотда дастлаб, яқинда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳақида Малайзиядаги ўзбек ёшларига атрофлича маълумот бериляпти.  

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дурдона Қобулова партия фаоли 2018-07-07 10:45:44

Партия ёшлар қаноти “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида бошқа чет давлатлардаги Ўзбекистонлик ёшлар билан ҳам яқин алоқда бўладилар деб ўйлаймиз. Бу борада биз ҳам сизни қўллаб-қувватлаймиз, истиқболдаги режа ва амалга оширмоқчи бўлган барча ишларингизга омад.


O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Абдуллаев Маъмуржон2018-07-06 15:51:59

Ёшлар билан ишлашда партиямиз томонидан амалга оширилаётган салмоқли ишларда ушбу жараён ҳам катта аҳамиятга эга!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+