#LIVE “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури – хорижда ўқиб қайтган ёшлар учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очади

06.07.2018, 14:44

#LIVE “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури – хорижда ўқиб қайтган ёшлар учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Малайзиянинг “Осиё Тинч океани технологиялар ва инновация Университети”да таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан онлайн мулоқот бошланди. Айни пайтда мулоқотда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти кенг муҳокама қилинмоқда.

Таъкидланганидек, ушбу дастур, аҳамияти, долзарблиги, ҳаётийлиги билан мустақиллик йилларида ишлаб чиқилган ўхшаши йўқ кенг қамровли дастур ҳисобланади. Бинобарин мазкур дастурнинг асосида ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қайси соҳада бўлмасин, ёшларга ўз иқтидорларини рўёбга чиқариш учун амалда зарур шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари очиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш каби вазифалар мужассам. Шу боис дастур қабул қилиниши муносабати билан юртимиз ёшлари ўртасидаги ниҳоятда кўтаринки кайфият, эртанги кунга ортиб бораётган ишонч руҳи ҳақида гапирилди.

Дастур хорижда ўқиб қайтган ёшлар учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очиши ҳақида гапириб ўтилди.

Ўз навбатида дастур ижроси учун Ёшлар иттифоқи ҳузурида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар филиалларининг ташкил этилгани, бу тузилма маблағларидан ёшларнинг бизнес лойиҳалари учун йиллик имтиёзли кредит берилиши Малайзиядаги талабаларни ҳам қизиқтирмасдан қолмади. Дастурда ҳар бир туманда ажратиладиган кредит ҳажми ва уни олувчилар сони, кредит бериладиган фаолият йўналишлари, бунинг натижасида яратилиши зарур бўлган иш ўринлари миқдорининг аниқ белгилаб қўйилгани ҳамда ҳар бир фермерга биттадан банд бўлмаган ёшни бириктириш кўзда тутилгани ёшларни ҳаётда ўз йўлини топишлари учун яратилган кенг имконият экани таъкидланди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Манзура Дадаева Абдуразаковна O`zLiDeP Боёвут туман Кенгаши депутати 2018-07-14 18:00:45

Мазкур дастур ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади, бу борада биз депутататлар уларга кумакдош бўлишимиз керак.


С.Саркисова O'zLiDeP Когон туман Кенгашидаги ДГ гуруҳи ижрочи котиби2018-07-10 12:31:29

Спасибо Президенту,за создаваемые программы для молодёжи. Молодым активистам партии будем оказывать помощь для реализации своих навыков и знаний в своей деятельности.Молодёжь -это наша будущее и гордость нашей партии.


Муқаддас БЕКНАЗАРОВА – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 10-Тошёп сайлов округи депутати, O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.2018-07-09 11:03:04

ЎзЛиДеП ташаббуси билан “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида танлов асосида ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ГРАНТЛАР йўлга қўйилса мақсадга мувофиқ бўларди.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-06 19:22:40

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини тушунган ёшларимиз, унинг имкорниятларидан тўлиқ фойдаланишига аминмиз.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-06 18:41:18

Мазкур дастур ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қайси соҳада бўлмасин, ёшларга ўз иқтидорларини рўёбга чиқариш учун амалда зарур шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари очиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш га хизмат қилади.


Абдурахимов Абдурасул Қува туман Кенгаши партия фаоли "Келажак депутатлари" гуруҳи аъзоси2018-07-06 17:19:25

“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар филиалларининг ташкил этилгани, Ўзбекистонлик ёшларни рухлантиради.


O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Абдуллаев Маъмуржон2018-07-06 15:45:00

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг нафақат юртимиздаги балки чет элда таҳсил олаётган ёшлар ўртасида ҳам катта қизиқишга сабабчи бўлаётганлиги аҳамиятли ҳодисадир. Партиямиз томонидан ушбу Давлат дастурининг жойлардаги ижроси таъминланаётганлиги бўлимимизга кўплаб ёшларнинг жалб этилишига сабаб бўлмоқда


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-07-06 15:09:30

Малакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар дунёнинг камдан кам давлатларида учрайди. Биз ёшлар ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз зарур


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-07-06 14:56:02

Юртимизда Ёшлар учун кенг имкониятлар яртилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+