Малайзиядаги ўзбек талабаларини Ўзбекистонда бизнес очиш қизиқтирди

06.07.2018, 15:59

Малайзиядаги ўзбек талабаларини Ўзбекистонда бизнес очиш қизиқтирди

Онлайн мулоқотда Малайзияда туриб иштирок этаётган ёшларимиз, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва унинг асосида ишлаб чиқилган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг иқтисодиётни ривожлантиришга тааллуқли қисмида илғор қарашлар кўплиги хусусида фикр юритишди. Жумладан, инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун венчур фондлар имкониятларини жалб қилиш кўзда тутилаётгани, инвесторлар учун солиқ тизими аниқ ва тушунарли бўлишига алоҳида эътибор қаратилаётгани талабалар томонидан қўллаб-қувватланди. Малайзияда таҳсил олаётган ўзбек талабаларининг таъкидлашича, бу каби ўзгаришлар ва янгиланишлар яқин келажакда мамлакатимизни дунёдаги энг инвестицион жозибадор давлатлардан бирига айлантириши шубҳасиз.

Малайзиядаги ўзбекистонлик талабалар назарий дарсларда ўрганаётган қарашларининг бугун Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этилаётганидан жуда мамнун эканликларини билдиришди. Бундай ислоҳотларнинг бошида кучли лидер, прагматик раҳбар турганини алоҳида эътироф этишди.

Онлайн мулоқотда Президентимиз раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши белгилаб берилган вазифалар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Онлайн мулоқот давомида Малайзиядаги ўзбекистонлик талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни ўртага ташлаш имкониятга ҳам эга бўлишди. Хусусан, уларни айни вақтда мамлакатимизда қайси соҳа мутахассисларига кўпроқ эҳтиёж сезилаётгани, ўқишни тугатиб, мамлакатимизга қайтганидан кейин ўз соҳалари бўйича ишга жойлашиш масаласи, дипломларини нострификация қилиш ҳамда бизнес очиш масалаларидаги саволлар кўпроқ қизиқтираётгани кўзга ташланди. Уларнинг саволларига видеоконференцияда ташриф буюрган вазирлик ва идоралар вакиллари батафсил жавоб қайтаришди.

Учрашувда Малайзияда таҳсил олаётган ёшлар орасида ЎзЛиДеП фаолларининг борлиги алоҳида таъкидланиб, бу у ердаги юртимиз ёшлари билан доимий алоқани мустаҳкамлашда муҳим омил эканлиги эътироф этилди.

Тадбир якунида бундай амалий мулоқотларни мунтазам ва кўпроқ ўтказиб туришга келишиб олинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-07-07 08:11:24

Малайзияда таҳсил олаётган ёшлар орасида хам ЎзЛиДеП фаолларининг борлиги бизни кувонтиради, у ердаги юртимиз ёшлари билан доимий алоқани мустаҳкамлаш, бизнинг ешларимиз билан фикр олмашиш, янгиликларга интилиш изланиш билан давлатимиз ривожига уз хиссаларини кушадиган ешлар булиб етилишига имкон яратади.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-06 20:30:35

Дунёнинг қаерида бўлмасин, қайси давлатда истиқомат қилишмасин, ўзбек ва Ўзбекистонлик эканлигини унутмаган, қалбида Ватанга муҳаббат, садоқат ҳисси жўш ўрган бундай ёшларга тасанно деймиз ва қўллаб-қувватлаймиз!


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-06 19:18:56

Ўзбекистон дунёдаги энг инвестицион жозибадор давлатлардан бирига айланиши аниқ, бунда сиз ёшлар ҳам инновацион ғояларингиз билан кўмак берасизлар деб умид қиламиз


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-06 18:37:16

Чет давлатларда таҳсил олаётган ўзбек ёшлари албатта мамлакатимиз ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишига ишонамиз.


М.Сайфидинов Қува туман Кенгаши ижрочи котиби, туман Кенгаши депутати 2018-07-06 17:11:17

Ўзбекистон ёшлари ўзбек халқини бутун дунёга танитишига ҳамда Ўзбекистонни иқтисодиётини ривожланишига албатта ўз ҳиссаларини қўшади Ўзбекистон келажаги учун маъсулдирлар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+