O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг расмий муносабати

06.07.2018, 17:59

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг расмий муносабати

2018 йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБ  ўғирликда гумон қилинаётган аёл Н.Тошматовага нисбатан туман ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан С.Умаров томонидан таҳқирланган ҳолати тасвирга олинган видеолавҳа тарқалди ва бу тасвир тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.

Мазкур ҳатти-ҳаракатни O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳуқуқбузарлик, балки ғайриқонуний, инсон ҳуқуқларига қарши ҳаракат деб эътироф этади.

Конституциямизга мувофиқ ҳеч бир шахс судда айби исботланмагунга қадар айбдор деб топилишига йўл қўйилмайди.

Шахсга нисбатан тазйиқ ўтказиш, қўрқитиш, қийноққа солиш, унинг шаъни қадр-қимматини топташ, унга нисбатан у ёки бу йўл билан ғайриқонуний таъсир ўтказиш – нафақат ғайриқонуний, балки ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатдир.

Шу нуқтаи-назардан С.Умаровга қатъий жазо берилиши шарт.

Токи унинг ҳатти-ҳаракатига берилган баҳо эртага бундай хатоларни олдини олишга хизмат қилсин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1796
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умида Исаева2018-07-16 14:08:57

ИИБ ходимига жазо тайинланиши шарт, мен хам аёлман бу хамма ёлларга нисбатан хақоратдир.


Чулиева Мархабо. Самарқанд вилоят Кенгаши2018-07-10 14:43:38

Бундай ҳатти-ҳаракатларни O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳуқуқбузарлик, балки ғайриқонуний, инсон ҳуқуқларига қарши ҳаракат деб эътироф этади.Конституциямизга мувофиқ ҳеч бир шахс судда айби исботланмагунга қадар айбдор деб топилишига йўл қўйилмайди. С.Умаровга ухшаганлар нахотки шу даражага етса. Шахсга нисбатан тазйиқ ўтказиш, қўрқитиш, қийноққа солиш, унинг шаъни қадр-қимматини топташ, унга нисбатан у ёки бу йўл билан ғайриқонуний таъсир ўтказиш – нафақат ғайриқонуний, балки ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатдир. Биз аёллар бу каби хатти-ҳаракатларни қоралаймиз ва бизнинг юртимизда бу каби шахсларга ўрин йўқлигини билдирамиз.


Набижон Артиков Каттқўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-07-09 18:47:33

Хар бир инсон у ким булишидан катьий назар аёл кишига аввало она колаверса опа, сингил сифатида караши зарурШахсга нисбатан тазйиқ ўтказиш, қўрқитиш, қийноққа солиш, унинг шаъни қадр-қимматини топташ, унга нисбатан у ёки бу йўл билан ғайриқонуний таъсир ўтказиш – инсонга хос эмас.


Матлубахон Ахмедова-Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашидаги OzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси 2018-07-09 15:56:01

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, хуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, уларнинг нафақат оилада, балки ҳаётнинг барча соҳаларида фаол иштирокини кучайтириш борасида мустақиллик йилларида кенг кўламли ислохотлар олиб борилиб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш масаласига устувор вазифа сифатида қаралаётган бир вақтда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида содир бўлган ходиса барчани чуқур қайғуга солди. Сабаби у ерда жиноятчи бўлган тақдирда ҳам аввало аёл шани, қадр-қиммати топталган.


Рахимахон Абдуллаева-Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашидаги OzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси2018-07-09 15:37:33

Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси, маънавий баркамоллиги кўп жиҳатдан аёлга бўлган муносабатда белгиланади.


Муқаддас БЕКНАЗАРОВА – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 10-Тошёп сайлов округи депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.2018-07-09 11:20:05

Албатта. бу ҳолат ачинарли. Н.Тошматова ҳам ўғирлик қилгандир балки, ўғирлик қилганини ҳечким ҳам ёқламайди албатта. Лекин ҳаммамиз ҳам адашамиз. Йиқилган боланиям бир марта ўрнидан суяб турғизиб қўямиз. Ҳеч қайси инсон бу дунёга ўғирлик қиламан деб туғилмайди, ҳар бир чақалоқ бу дунёга беғубор бўлиб дунёга келади. Адашганлар ҳам қачонлардир ўша чақалоқдек беғубор бўлишган. Бу аёлни бунчалик таҳқирлагандан кўра унинг нима учун шу ўғирликни содир этганини аввало исботини топиб, кейин бу ҳолатнинг тафсилотларини ўрганиши жоизмасмиди? ИИБ ходимининг бу ишига асло кўз юммаслик лозим, С.Умаровга қатъий жазо берилиши шарт. токи бошқа Ички ишлар ходимию бошқаларгаям катта сабоқ бўлсин!


А.Ўрмонова Тошлоқ тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-07-09 08:33:23

018 йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБ ўғирликда гумон қилинаётган аёл Н.Тошматовага нисбатан туман ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан С.Умаров томонидан таҳқирланган ҳолати тасвирга олинган видеолавҳа тарқалди ва бу тасвир тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.Мазкур ҳатти-ҳаракатни O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳуқуқбузарлик, балки ғайриқонуний, инсон ҳуқуқларига қарши ҳаракат деб эътироф этади.Конституциямизга мувофиқ ҳеч бир шахс судда айби исботланмагунга қадар айбдор деб топилишига йўл қўйилмайди.Албатта бу тасвирни кўриб хафа бўлдим.Аёлларга хурмат каерда колди. С.Умаров онаси ёки опа- синглиси бордир.Нахотки шу даражага етса.Шахсга нисбатан тазйиқ ўтказиш, қўрқитиш, қийноққа солиш, унинг шаъни қадр-қимматини топташ, унга нисбатан у ёки бу йўл билан ғайриқонуний таъсир ўтказиш – нафақат ғайриқонуний, балки ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатдир.


Навоий вилояти Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-07-07 10:38:42

Биринчи навбатда Самарқанд вилояти ИИБошқармаси раҳбарияти, Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати, Ўз хавфсизлиги бошқармасининг каттақурғон тумани ИИБга бириктирилган тезкор ходимлари,Каттақурғон туман ИИБ масъул лавозимдаги раҳбар ва ўринбосарлари ушбу ҳолатни келиб чиқишига асосий сабабчилардир деб ўйлайман.Ходим адашиб келиб қолмайди,УШБУ тизимга ИШга ёки ЎҚИШга кириш учун бир нечта чиғириқлардан ўтади балки ИИВ Академиясида 4 йил тахсил олгандир, Устоз шогирд анъаналари буйича унга тажрибали мураббий бириктирилмаган хаммаси қоғозда тикилиб куйилаверган.Ички ишлар бўлимидаги МУХИТ юқоридаги сабабларни келтириб чиқарган. Бошқача ҳолатга изоҳ ЙЎҚ.


Дурдона Қобулова партия фаоли 2018-07-07 10:30:36

Бундай холатни юзага келтирган ИИБ ходимига нисбатан жазо ва албатта ўша видеони тарқалишига сабаб бўлган кимсага, (агар рост бўлса у ҳам аёл киши яъни ўша ходимнинг жазмани дейишмоқда) икки карра жазо бериш лозим. Уни ҳам ҳаммага маълум-у машҳур қилиш керак. Унинг ҳам яқинлари фарзандлари ва албатта ака- укаларининг ори бордир. Нимага бировни телефонидаги маълумотни олиб оммага ошкор қилади. Ҳар иккиласига ҳам, улар ким ва қайси жинс эгалари бўлишидан қатий назар қонуний жазо қўллаш лозим.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-07 08:00:40

Хар бир шахс кули билан килган ишни буйни билан кутаради. Капитан хам килмишига кура жазосини олсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+