ТДАУ Термиз филиалининг 30 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

07.07.2018, 16:51

ТДАУ Термиз филиалининг 30 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Тошкент давлат аграр университетити Термиз филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда ташкилотчилар томонидан ёшларга лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

–Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад партиявий ишларни  ташкил этишда давр таълабларига жавоб берадиган, юқори билим ва малакага эга бўлган кадрларни танлаш ва уларни партия кадрлар захирасига олишдан иборат, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири А.Абдурахмонов.–Шу боис, тадбир давомида шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратдик. Тадбир якунида эса Тошкент давлат аграр университетити Термиз филиалида таҳсил олаётган 30 нафар талабани партия кадрлар захирасига олишга эришдик.

–Болалигимдан сиёсий жараёнларга қизиқаман, – дейди Тошкент давлат аграр университетити Термиз филиали талабаси Аброр Абдухолиқов. – Тўғриси, ўқишни тамомлагач сиёсий партияда ишлаш ниятим бор эди. Мана, орзуларим аста-секин рўёбга чиқяпти. O‘zLiDeP томонидан ўтказилган тадбир эса имкониятлар эшигини янада кенгайтирди. Энди билдирилган ишончни оқлаб, партия мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қиламан.

Тадбирда O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Тошкент давлат аграр университетити Термиз филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

                                                                 Ўрал ОЛТИБОЕВ,

                                                                    O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1267
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Мавлонов Мухаммад Бекмуродович2018-07-09 09:01:23

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган давра суҳбатлари ёшларни фаолика чорловчи ва билим салохиятли қилиб тарбиялашда мухим омил деб ҳисоблайман бундай давра сухбатлари кўпроқ ўтказиш мақсадга муофиқ деб бўлар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+