Янги имкониятлар сари дадил қадамлар

14.09.2017, 18:52

Янги имкониятлар сари дадил қадамлар

Андижонда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан Президентимизнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  

Тумандаги тижорат банклари филиаллари масъуллари, тадбиркор ва фермерлар, “Ягона дарча” мутасаддилари, партия туман Кенгаши фаоллари иштирок этган мазкур тадбирда кейинги йилларда иқтисодиёт тараққиёти йўлида амалга оширилган изчил ислоҳотлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

–Кейинги йилларда экспортчиларни рағбатлантириш учун кўплаб ишлар амалга оширилди, – дейди тадбир иштирокчиси  “Агробанк” Куйган ёр филиали  раҳбари З.Якубов. – Тадбиркорларга  солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кўплаб имтиёзлар берилди, экспорт фаолиятини ташкил этиш бўйича қатор тартиботлар бекор қилинди. Бироқ экспорт борасидаги мавжуд имтиёзларга қарамасдан валюта тушумини мажбурий сотиш талаби экспортни янада рағбатлантириш йўлида асосий тўсиқ бўлиб, экспортчилар ўз валюта тушумини тўлиқ тасарруф этиш имкониятига эга эмас эди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу Фармони бу борадаги муаммоларни бартараф этиш йўлида ташланган дадил қадам бўлди. Нега деганда, мазкур ҳуқуқий ҳужжат, аввало, амалдаги валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, валюта сиёсатини либераллаштириш, барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга қаратилган. 

–Ҳақиқатдан, мазкур Фармоннинг имзоланиши мамлакатимиз тадбиркорлари ва ишбилармонлари томонидан катта мамнуният билан қабул қилинди, – дейди “Азиз текс инвест” МЧЖ раҳбари Жасурбек  Узаков. – Негаки, ушбу ҳужжат билан биз тадбиркорлар эндиликда жорий халқаро операциялар (товарлар, меҳнатлар ва хизматлар импорти, фойдани репатриация қилиш, кредитларни сўндириш, сафар харажатларини тўлаш ва бошқа савдога оид бўлмаган ўтказмалар) бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилиш имкониятига эга бўлдик. Энг муҳими, ўзимиз учун зарур бўлган хорижий валютани тижорат банкларидан, қисқа фурсат ичида сотиб олиш имкониятига эга бўлдик.

Бугун қайси тадбиркор билан гаплашмайлик, уларнинг барчаси тадбиркорлик олдидаги катта тўсиқ олиб ташланганини хурсанд бўлиб эътироф этишмоқда. Зотан, Фармонда кўзда тутилган чора-тадбирлар мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишга, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга, ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозорда рақобатдошлигини оширишга, республикамизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга имкон беради.

Назирахон   Толипова,

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши

 БПТ консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+