O‘zLiDeP сайёр қабули: Шовотдаги 40-мактаб газлаштирилади

07.07.2018, 17:01

O‘zLiDeP сайёр қабули: Шовотдаги 40-мактаб газлаштирилади

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Шовот туманидаги “Ойдин” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Қиёт” ва “Ойдин” маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.  

Учрашувда “Қиёт” маҳалла аҳли номидан сўз олган Шавкат Жумабоев аҳолига етказиб берилаётган кўмир брикетининг сифати ёмонлигини, суюлтирилган газ етишмаслиги эса аҳолига жуда ноқулайлик туғдираётганини айтди. Унинг мурожаатини халқ ноиби Ш.Исламов ўз зиммасига олиб, туман газ таъминотига депутатлик сўрови юбориш орқали муаммони ҳал этиб беришини маълум қилди.

Шу ҳудудда яшовчи Ўлмас Ражабов, Нилуфар Саттороваларнинг “Мураббийлар” кўчасида тоза ичимлик суви қувири тортишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам туман сув оқава бўлими томонидан шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Мухаббат Атамуратованинг укаси Шерзод Абдураимовга чилангарлик цехи ташкил қилишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати жойида ечим топди. Ш.Абдураимовга туман Архитектура бўлими томонидан туман марказидаги Заводчилар кўчасидан чилангарлик цехи ташкил этиш учун ер майдони ажратилди.

­Шунингдек, сайёр қабулда 40-мактаб жамоаси томонидан ушбу мактабни газлаштириш бўйича амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ва бошқа шу каби масалалар депутатлик назоратига олинди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайкулова2018-07-09 15:01:32

O‘zLiDeP томонидан ташкил этилаётган сайёр кабуллар халкимиз ишончини оқлашда хизмат қилмоқда.


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-09 11:45:37

Халқимизнинг оғирини енгил қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, муаммоларини ҳал этиш бизнинг энг асосий муҳим вазифамиздир. Буни оёғи ердан узилиб қолаётган тегишли мутасадди раҳбарлар, давлат ташкилотлари ходимлари чуқур англаб етишса яхши бўларди


Шамшод Жафаров 2018-07-09 10:14:00

Ёшларга барча шароитларни таъминлаш бу келажагимизга қўюлган қадамларни шахдамлалиги билан бахоланади.


Шовот туман Кенгаши 2018-07-09 09:54:40

“Ойдин” маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Қиёт” ва “Ойдин” маҳалла аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабулдан кейин Ражабова Хайотхоннинг тикувчилик цехини ташкил этишида имтиёзли кредит олиш бўйича хужжатлари тайёрланиб, тумандаги масъул банк филиалига юборилди.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-09 09:23:32

Ўтказилаётган сайёр қабуллар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бундан фуқароларимиз ҳурсанд бўлишмоқда.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-09 08:17:36

Махаллий Кенгаши депутатлари катнашувида ташкиллаштирилган тамонидан саёр каъбуллар утказилиши халкимизни кийнаб юрган муоммаларини ечимини топишда якиндан ердамчи булиб келмокда.


Дурдона Қобулова партия фаоли 2018-07-07 18:06:16

Маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзоларимизнинг сайъи харакатлари билан сайловчиларнинг муаммолари ҳал бўлар экан, бу келажакдаги парламент ва маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларга замин бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+