O‘zLiDeP сирдарёлик 22 нафар йигит-қизни истиқболли кадрлар захирасига олди

09.07.2018, 16:34

O‘zLiDeP сирдарёлик 22 нафар йигит-қизни  истиқболли кадрлар захирасига олди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Қайд этилганидек, мазкур тадбирдан кўзланган мақсад олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий хамкорлигини йўлга қўйиш, вилоят, туман, шаҳар партия ташкилотларига сиёсий жиҳатдан етук, етарли билим ва малакага эга бўлган кадрларни аниқлаш ва уларни партиянинг истиқболли кадрлар захирасига тавсия этишдан иборат.

– Тадбир давомида ёшларни партия атрофида бирлаштириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш орқали бўлажак депутатлар ва етакчилар захирасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратдик, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Д.Нурмуҳамедов. – Шу билан бирга талабалар партия фаолияти, устав ва дастури билан яқиндан таништирилди. Эътиборли жиҳати, тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 22 нафар йигит-қиз партия истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Тадбир сўнггида O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Гулистон давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Алламов Акбар2018-07-09 17:11:12

O‘zLiDeP сирдарёлик 22 нафар йигит-қизни истиқболли кадрлар захирасига олниши келажакда партиямиз равнақига хисса қушади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+