O‘zLiDeP ташаббуси билан 21 нафар йигит-қиз “Musa teks” корхонасига ишга жойлашди

09.07.2018, 16:37

O‘zLiDeP ташаббуси билан 21 нафар йигит-қиз  “Musa teks” корхонасига ишга жойлашди

Чортоқлик Умида Абдураҳмонова коллежни тамомлаганига 2 йил бўлди. Лекин ҳозирга қадар у ўзига муносиб иш топишга қийналаётган эди. O‘zLiDeP Чортоқ туман Кенгаши томонидан “Musa teks” корхонасида ташкил этилган амалий мулоқотдан сўнг Умида сингари кўплаб ёшлар муқим иш жойига эга бўлди.

– Корхонамиз 2017 йилда ташкил этилган, – дейди корхона раҳбари Анваржон Режаббоев. – Айни чоғда асосан эркаклар кийим-кечакларини ишлаб чиқаряпмиз. Жорий йилда фаолиятимизни янада кенгайтириб, тумандаги 21 нафар ёшни доимий иш билин таъминладик.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP уюшмаган  ёшларни аниқлаб,  уларнинг муносиб иш ўрнига эга бўлишига кўмаклашишни устувор вазифаси, деб билади. Шу боис, партия жойларда ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан амалий учрашувлар ташкил этиб, ишсиз ёшларни ишга жойлаштирмоқда, янги-янги иш ўринлари яратишга кўмаклашмоқда.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1125
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илхомжон Каюмов O‘zLiDeP Наманган туман Кенгаши 2018-07-11 08:42:03

O‘zLiDeP Чортоқ туман Кенгаши олиб бораётган ишлар таксинга сазовор. Ишлашдан ва изланишдан чарчаманг!


Инамов Қобилжон2018-07-10 11:01:13

Хақиқатданхам ёшларга жудахам кўп имкониятлр яратилмоқда шу муносабат билан ёшларга янабир бор олға деп қоламан.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-07-09 18:19:05

ЎзлиДеП ёшларни иш билан таъминлаётганлиги - партия ўз олдига қўйган вазифаларни амалиётда кўрсата билаётганлигидан далолат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+