O‘zLiDeP ташаббуси билан бойсунлик 3 нафар аёл тадбиркорлик курсида ўқийди

09.07.2018, 16:39

O‘zLiDeP ташаббуси билан бойсунлик  3 нафар аёл тадбиркорлик курсида ўқийди

O‘zLiDeP Бойсун туман Кенгаши томонидан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Тадбиркор аёллар жамият нигоҳида” номли тадбир ўтказилди.

Унда туман хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлими вакиллари ҳамда тадбиркор ва ҳунарманд аёллар иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда ”Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида хотин-қизларга атрофлича маълумотлар берилди.

–Туманимизда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган хотин-қизлар кўп. Лекин уларнинг барчаси ҳам соҳага оид билим ва кўникмага эга эмас, – дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши Аёллар масаласи бўйича раис ўринбосари Дилором Одилова. – Шу боис, тадбир давомида хотин-қизларнинг соҳага оид малакасини ошириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида юрган қизларга зарур  маслаҳат ва тавсиялар берилди.  

Тадбир сўнггида табиркорлик билан шуғулланиш имкониятига эга бўлган 3 нафар хотин-қиз вилоятнинг махсус-ўқув курсларига қатнашиш учун йўлланма олди.

                                                               Жўрақул КАРИМОВ,

O‘zLiDeP Бойсун туман Кенгаши

ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Х.Тўраев Жиззах вилояти .2018-07-09 17:17:31

Лойиҳаларимиз натижасини бермоқда


Алламов Акбар2018-07-09 17:05:25

O‘zLiDeP ташаббуси билан бойсунлик 3 нафар аёл тадбиркорлик курсида ўқиши келажакда ватанимиз равнақига ўз хиссасини қушади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+