Булунғурлик ёш ихтирочи нархи 753 минг сўм турадиган экиш машинасини яратди (ВИДЕО)

09.07.2018, 17:35

Булунғурлик ёш ихтирочи нархи  753 минг сўм турадиган экиш машинасини яратди (ВИДЕО)

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Респубиликамизнинг ҳар бир ҳудудидан истеъдодли ёшлар ўзларининг инновацион лойиҳалари билан қатнашдилар.  

Ана шундай иштирокчилардан бири Булунғур маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нурмуҳаммад Файзуллаевдир. У дуккакли экинликлар экишга мўлжалланган, ёқилғи ишлатилмайдиган янги ускуна яратди.  

– Ушбу ускуна маккажўхори ва ловия уруғларини экишга мўлжалланган, – дейди Н. Файзуллаев. – Энди бу мосламани соя экишга ҳам мослаштирмоқчимиз, Бу ускунадан илк бор апрель ойида фойдаланганмиз ва унинг ҳосилини йиғиб бозорга олиб чиқиб сотяпмиз. Яна бир афзаллик жиҳати шундаки, агар қўл меҳнатидан  фойдаланган ҳолда уруғларни экадиган бўлсак, бир кунда 8-10 сотихга экин экиш мумкин, ушбу мослама орқали эса бир кунда 45-50 сотих ерга уруғ экиш мумкин. Яна бир эътиборли жиҳати, бу мосламани яратиш учун бор йўғи 753 минг сўм ҳаражат қилинди.

YouTube:

 

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    825
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Диниева Гулистон Курбанбаевна КР Элликқалъа тумани2018-07-17 15:59:27

Нурмуҳаммад Файзуллаевга уз ихтироси билан табриклайман ишларида омад тилайман


Эркин Пардаев Самарқанд вилояти2018-07-10 10:04:34

Мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар иқтидорлилар иқтидорига шуур бағишламоқда.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-10 07:57:09

Нурмуҳаммад Файзуллаевга уз ихтироси билан барча ешларга намуна була олди. Унга омад тилаймиз. Партиямиз сафи шундай билимдон изланувчанг ешлар билан купайиши тарофдаримиз.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-07-09 18:05:10

Ёш иқтидор эгаларига омад


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+