Самарқандлик аёллар тор мутахассислар кўригидан ўтди

09.07.2018, 18:08

Самарқандлик аёллар тор мутахассислар кўригидан ўтди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгаши томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Аҳамиятлиси, мазкур кўрикда нафақат туман балки, вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва юқори малакали шифокорлари жалб этилган. Улар орасида педиатр, невропотолог, қулоқ, томоқ, жарроҳ, стоматолог, ортопед, эндокринолог, акушер-гинеколог, гемотолог, кардиолог, офтальмолог, уролог каби мутахассислар бор.

Шифокорлар замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда фуқароларни барча қатламларини чуқурлаштирилган тиббий  кўрикдан ўтказдилар. Тиббий кўрикка келган барча юртдошларимиз миннатдор.

–Мазкур кўриклар давомида репродуктив саломатликни асраш, соғлом фарзанд туғилишига салбий таъсир этувчи омилларнинг олдини олиш, оилада тиббий маданиятни ошириш, соғлом онадан соғлом фарзанд туғилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Самарқанд вилоят Репродуктив саломатлик маркази раҳбари Умида Бобораҳимова. – Қолаверса, оилалардаги маънавий, тиббий муҳитни соғломлаштириш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ҳам аҳамият берилди.

Яна бир эътиборли томони, кўрик давомида лабаратория таҳлиллари, этектрокардиограф ва ултратовуш текширувидан ўтказиш тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда. Аниқланган касалликлар шифокорлар томонидан назоратга олинди.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Яхшимуратова Шовот туман Кенгаши депутати2018-07-10 12:22:36

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар учун ташкил этилаётган бепул тиббий кўриклар натижасида кўплаб инсонларга ёрдам берилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+