Сайёр қабул: ҳунармандлар тарихий жойларда валюта айирбошлаш шахобчаларини кўпайтиришни таклиф қилди

09.07.2018, 18:17

Сайёр қабул: ҳунармандлар тарихий жойларда валюта айирбошлаш шахобчаларини кўпайтиришни таклиф қилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Хива шаҳридаги Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ташкил этди.

Унда партия вилоят ва Хива шаҳар Кенгаши, туман давлат солиқ инспекцияси, “Микрокредитбанк” АТБ вилоят филиали ходимлари, вилоят ва Хива шаҳар “Ҳунармандлар уюшмаси” аъзолари, тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.

Дастлаб қабул давомида ташкилотчилар томонидан миллий ҳунармандчилик билан шуғулланувчи ҳунармандларга солиқ соҳасида яратилган имтиёзлар ҳамда миллий ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйишда яратилган имтиёзли кредитлар ва кредит олиш тартиб-қоидалари ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди. 

Сайёр қабулда қатнашган хивалик Умиджон Абдуллаев бир ҳунарманд бошқа ҳунарманднинг маҳсулотини сотиши мумкинми, дея йўллаган саволига А.Худайберганов Президент қарорига асосан, бошқа ҳунарманднинг маҳсулотини сотиш таъқиқланганини тушунтирди. 

Дилноза Атажанованинг кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Малика Саидованинг тўқимачиликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш бўйича қилган мурожаати “Микрокредитбанк” АТБ Хоразм вилоят филиали томонидан қаноатлантирилди.

Ҳунарманд Рустам Тахировнинг Хивадаги Ичан қалъа ҳудудида фаолият юритиш учун ер майдони ажратиб бериш бўйича қилган мурожати Хива шаҳар ҳокимлиги томонидан ижобий ҳал этилди. 

Сайёр қабул якунида ҳунармандлар томонидан жойларда чет эл валютасини айирбошлаш учун банкоматларни кўпайтириш бўйича таклифлар берилди.

Сайёра МАШАРИПОВА,

Хива шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-11 09:33:47

Сайёр қабуллар давомида келиб тушган муаммоли масалалар ижобий ҳал этилиши натижасида халқимизнинг бизга бўлган ишончи янада ортади


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-10 12:25:34

O‘zLiDeP тамонидан жойларда ташкил қилинган сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилмоқда.


Жасур Рустамов2018-07-10 10:17:32

Партия тамонидан утказилган бу сайёр қабулда катнашувчи ҳунармандлар томонидан билдирилган энг мухим таклиф бу жойларда чет эл валютасини айирбошлаш учун банкоматларни кўпайтириш, хакикатдан хам тугри хам энг зарур нарсалар буйича айтилган. Тадбиркорни хар тамонлама куллаб кувватлаш уларга барча кулайликлар яратишни йулга куйиш бу партиямизнинг асосий максади


Шодмон Хўжамноров O‘zLiDeP Косон туман "Арабхона" МФЙ БПТ раиси 2018-07-10 09:34:32

Партия тамонидан утказилган бу каби сайёр қабулда катнашувчи тадбиркор, ҳунармандлар томонидан билдирилган таклиф худудларда чет эл валютасини айирбошлаш учун банкоматларни кўпайтириш, туризим ва тадбиркорлар кенг қулайликлар яратади.


Бек2018-07-10 09:06:26

ЎзЛиДеП ва Ҳунармандлар уюшмаси ҳамкорлигида ҳудудларда очиқ савдо ярмаркаларни ташкил этишни таклиф этаман. Масалан "Хива-Нукус ҳунармандлар очиқ савдо ярмаркаси"ни, "Қоқанд-Бухоро ҳунармандлар очиқ савдо ярмаркаси"ни каби савдо ярмаркаларни ташкил этиш, шунингдек, икки шаҳар ҳунармандлари ўртасида савдо алоқаларни кўчайтириш керак (партнёр). Ушбу савдо ярмаркалар орқали партия ҳунармндчиликни ривожлантиришга, ҳусусий секторни қўллаб-қувватлашга ва келажакда ёш ҳунармандларнинг пайдо бўлишига замин яратади.


Миришкор туман “Тадбиркор” БПТ раиси Бекмуродова Лобар2018-07-10 08:48:35

O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил қилинаётган ҳар бир Сайёр қабул тадбиркорлар ва фуқароларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилганлиги биз тадбиркорларга берилган имконият десам муболаға бўлмайди


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-10 07:53:48

Партия тамонидан утказилган бу сайёр қабулда катнашувчи ҳунармандлар томонидан билдирилган энг мухим таклиф бу жойларда чет эл валютасини айирбошлаш учун банкоматларни кўпайтириш, хакикатдан хам тугри хам энг зарур нарсалар буйича айтилган. Тадбиркорни хар тамонлама куллаб кувватлаш уларга барча кулайликлар яратишни йулга куйиш бу партиямизнинг асосий максади


Дурдона Қобулова партия фаоли 2018-07-09 18:41:48

Хива сайёхлар кўп келадиган қадимий шаҳарлардан бири хисобланади. Сайёр қабулда иштирок қилмаган ҳунармандларнинг ҳам қанча муаммолари бордир, улар билан ҳам алоқаларни ўрнатиб муаммоларни ечимига кўмаклашиш лозим. Ҳунарманд-у, тадбиркорлар келган сайёҳларга чиройли хизмат кўрсатишса сайёҳлар оқими янада кўпайган бўлар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+