Тошкентлик ихтирочи қишлоқ хўжалигида дрон ва роботлардан фойдаланиш усулини яратди (ВИДЕО)

10.07.2018, 12:17

Тошкентлик ихтирочи қишлоқ хўжалигида дрон ва роботлардан фойдаланиш усулини яратди (ВИДЕО)

“Ёш инновациячи” кўрик танловида иштирок этган ихтирочиларнинг яратган лойиҳалари ва ғоялари билан таништиришда давом этамиз.

МАВЗУГА ОИД:

Булунғурлик ёш ихтирочи нархи 753 минг сўм турадиган экиш машинасини яратди

Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муҳаммадамин Умаров қатор лойиҳалар муаллифи ҳисобланади. “Ёш инновациячи” кўрик танловида у яратган агроробот ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлатиладиган дронлар барчада қизиқиш уйғотди.

–  Биз яратган агроробот ўсимликларни текширади, – дейди Муҳаммадамин Умаров. – Қайси ўсимлик яхши ривожланяпти, қайси бирининг ривожланишида камчиликлар бор барчаси ҳақида маълумот йиғиб компьютерга йўналтиради. Бу ўз навбатида ўсимликларнинг яхши ривожланишига кўмаклашади.

Ёш ихтирочининг иккинчи лойиҳаси дронлар ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида жуда қўл келади. Ушбу дрондан қўл меҳнатини ишлатмаган ҳолда дори сепиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. Кўрик танлов иштирокчисининг шу ва бошқа лойиҳалари ҳақида қуйидаги видеолавҳада батафсил танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ёш инновациячи” танлови доирасида O‘zLiDeP бир йил давомида 42 ёш ихтирочига стипендия беришини маълум қилган эди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1691
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Мавлонов Мухаммад2018-07-11 11:41:16

“Ёш инновациячи” кўрик танлови ёшларнинг билими ва тажрибасини оширувчи ва тажриба алмашувчи бир қулай бир имконият десам муболаға қилмаган бўламан


Жўраева Гулбахор O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши раис ўринбосари аппарат рахбари 2018-07-10 15:41:40

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қумитаси ташабусси билан ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик танлови ўтказилиши, бугунги кун ёшлари учун албатта бу келажакда ўз устида ишлаб янги ғоялар яратишига умид яратади.


Сергели туман Кенгаши ижрочи котиб М.Бозорова2018-07-10 14:18:06

O‘zLiDeP ташаббуси билан “Ёш инновациячи” кўрик танлови ёшларимизни келажакда янада ўз устида ишлаб янги ғоялар яратишига умид яратди.


Хамдамов Ёрқинжон Бағдод туман Кенгаши ижрочи котиб2018-07-10 14:00:17

“Ёш инновациячи” кўрик танлови ёшларимизнинг билимларини янада мустахкамлаш, янгиликка интилиш хиссини янада оширади


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-10 12:27:52

“Ёш инновациячи” танлови доирасида O‘zLiDeP бир йил давомида 42 ёш ихтирочига стипендия бериши хеч бир иш эътибордан четда қолмаслигининг яна бир исботи


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+