Мигрантлар ҳуқуқлари тўла ҳимоя қилинади

10.07.2018, 14:57

Мигрантлар ҳуқуқлари тўла ҳимоя қилинади

Хабарингиз бор, яқинда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2018 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

– тегишли лицензия асосида Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш;

– аккредитация асосида, ишлаш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон фуқароларининг малакасини тасдиқлаш борасидаги фаолият билан шуғулланиш.

Шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма хорижда ишлаш пайтида зўравонлик, мажбурий меҳнат ва камситишдан жабрланган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, оғир молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, тирикчилик учун маблағсиз қолган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, уларга моддий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

2018 йил 1 августдан:

– хусусий меҳнат шартномалари бўйича ишлаш учун хорижга кетаётган фуқароларга хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинади;

– хорижда ишлаётган фуқаролар Пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини тўлаган тақдирда тўловлар амалга оширилган даврлар меҳнат стажига қўшилади.

Умуман олганда, мамлакатимизда меҳнат миграциясига муносабат тубдан ўзгармоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари ташббуси билан қабул қилинган мазкур қарор ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш, унинг ташкилий шаклларини тубдан кенгайтириш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятига жалб этишни кенгайтириш каби масалаларни ҳуқуқий тартибга солди.

Илёс Азизов,

Халқ депутатлари

Миробод туман Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1152
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жўраева Гулбахор O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши раис ўринбосари аппарат рахбари 2018-07-10 15:18:08

Хурматли Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Албатта бу қарорни қабул қилиниши барча Ўзбекистонлик фуқароларини ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш, унинг ташкилий шаклларини тубдан кенгайтириш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+