Партия ёрдами билан Каратэ зали фойдаланишга топширилди

10.07.2018, 15:26

Партия ёрдами билан  Каратэ зали фойдаланишга топширилди

Мамлакатимиз тараққиётининг 5 йиллик ривожланиш дастурида спорт турларини ривожлантириш орқали ёшларнинг соғлом турмуш тарзини таъминлаш асосий вазифа қилиб белгилаб қўйилган.

Шу аснода ёшлар ўртасида спортнинг каратэ-до турини оммалаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спортга қизиқувчи ёшларни қўллаб-қўватлаш мақсадида Нукус шаҳри “Моншали”  кўчасида яшовчи фуқаро Байрам Ережепов O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгашига мурожаат қилди. Б. Ережепов ўз мурожатида Нукус шаҳри 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли Кураш мактабида каратэ-до тўгарагини очиш учун спорт зал билан таъминлаб беришда ёрдам сўраган.

Партия Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Ережеповнинг аризасига биноан Ўзбекистон Каратэ Миллий Федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимига мурожаат этилди. Ариза тўлиқ ўрганиб чиқилиб, мурожаат эгаси Б.Ережеповга белгиланган тартибда махсус спорт инвентарларига эга спорт зали каратэ-до тўгараги сифатида фойдаланишга берилди.

Ҳозирга пайтда тўгаракда 30 нафарга яқин ўғил-қизлар каратэ-до билан доимий шуғулланиб келишмоқда.

А.Жаилганов

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари в.б.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-07-11 12:50:39

Ёшларимизнинг келажаги спортга ҳам боғлиқ. Улар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш бизнинг бурчимиздир.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши2018-07-11 09:34:09

Жамиятимиздаги ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спортга қизиқувчи ёшларни қўллаб-қўватлаш бу давр талаби. Партиямизнинг бу каби хайрли ишлари албатта мактовга арзийди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+