“Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури Янгиобод гиламлари довруғини қайтаради

10.07.2018, 15:38

 “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури  Янгиобод гиламлари довруғини қайтаради

O‘zLiDeP Янгиобод туман Кенгаши томонидан Президентимизнинг жорий йилнинг 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Қайд этилганидек, мазкур қарор оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида юрган ишбилармонларни ниҳоятда хурсанд қилди. Зеро, ҳужжатда бир қатор зарурий чора-тадбирлар қатори  қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил қилинган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

– Туманимизда қадимий ҳунармандчилик анъаналари кўп, – дейди Халқ  депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси  Х.Назарқулов. – Мисол учун, Зиёкор маҳалласида иш қуролларидан тортиб, дутор, рубоб ясайдиган уста ҳунармандларимиз бор. Ёки туманимизга хос тўқимачилик турларини олайлик. Бир пайтлар бу ерларда тўқилган гиламлар довруғи узоқ-узоқларга тарқаган эди. Бу анъаналарни тиклаш, уларни замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда ривожлантириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдосини ташкил қилиш орқали янги иш ўринлари яратиш имконияти туғилади. Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган мазкур Қарор эса бу борадаги ишларни янада тезлаштирди десак, янглишмаймиз.

Тадбирда ҳужжат ижросини таъминлаш борасида партия вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Дилшод ТУРСУНБОЕВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-11 16:11:09

Tadbirkorlar safi qancha ko'paysa taraqqiyot jadallashadi, va o'z navbatida aholining turmush farovonligi ortib boraveradi. Tadbirkor oilalar soni ko'payaversin.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-11 09:36:38

“Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имконияи ҳисобланади


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-10 17:54:53

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори асосида яратилган имкониятлар туфайли Янгиободда тўқилган гиламлар довруғи бутун дунёга тарқалади.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-07-10 17:16:13

Узбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорини жойларда мазмун мохиятини тушунтириш ва ахолини тадбиркорликкка жалб килиш бугунги кун асосий мавзуси булиши керак. Тадбиркорлар канча куп булса шунча иктисодий усишга эришилади.


Акрам Шахаров, Жиззах вилояти2018-07-10 16:17:32

Бугунги кунда Президентимиз томонидан ҳар бир соҳага жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги ишлар чекка ҳудудларда ҳам амалга оширилаётгани бунга яққол мисол бўла олади.


Алишер Фозилов, Жиззах вилояти2018-07-10 16:04:11

Тадбиркор оилалар қанча кўп бўлса, оилаларнинг турмуш тарзи, фаровонлиги шунча юқори бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+