Сайёр қабулда қатнашган тадбиркорга “ноль” қийматида бино ажратилди

10.07.2018, 15:46

Сайёр қабулда қатнашган  тадбиркорга “ноль” қийматида бино ажратилди

Улуғбек Исабоев Пахтабод туманидаги кўзга кўринган тадбиркорлардан бири. У ишбилармонларга кўрсатилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш мақсадида ўзи истиқомат қилаётган Дўстлик маҳалласига яқин ҳудуддаги бўш турган бинони “ноль” қийматида олиб, маиший хизмат кўрсатиш йўналишида фойдаланишни йўлга қўймоқчи. Айни масала O‘zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган сайёр қабулда ўз ечимини топди.

– Бугун нафақат бўш турган бино масаласида қилган мурожаатим ҳал бўлди, балки мутасаддилар имтиёзли кредит олишимга ҳам кўмаклашишга ваъда бердилар, – дейди тадбиркор. – Тақдим этган лойиҳам асосида янги иш ўринлари яратиб, ёшлар бандлигини таъминлаш ниятидаман.

Муаззинбой маҳалласида яшовчи Чинорахон Мелиқўзиева ҳам сайёр қабулга келиб муаммосига ечим топди. У анчадан буён 2 нафар фарзанди учун нафақа пулини ололмаётганди. Маҳалла масъуллар билан бир неча бор бу борада келишмовчиликкка ҳам борган. Фуқаронинг мурожаати партия Пахтаобод туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутати Феруза Мирзараҳимова томонидан назоратга олиниб, жойида маҳалла мутасаддилари билан ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида тумандаги Бобур, Қўқонқишлоқ, Юқори, Нодирабегим, Кўктўнлик, Тинчлик, Қорашаҳ, Шомат маҳаллалалари аҳолиси вакилларининг ҳам қатор муаммоларига ечим топилди.

Олимжон ТАЛИПОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-11 16:02:33

O'zLiDeP tashabbusi bilan o'tkazilayotgan sayyor qabullarda fuqorolarning muammolariga ijobiy echim topilmoqda va bu o'z navbatida aholining O'zLiDeP ga nisbatan ishonchi va hurmatini toboro ortishiga sabab bo'lmoqda.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-07-11 11:35:00

Юртимиз хар бир туман шахарларида ташкил қилинаётган Сайёр қабулларда кўтарилаётган муаммоларни жойида ечим топилиши партиямизга бўлган ишоанчни янада оширади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-11 10:19:42

Tuman va sharlarimizda bunaqa bo'sh yotgan binolar ancha bor.Bunday binolarni U.Isaev kabi tadbirkorlarga berilishi partiyamiz tomonidan qo'llab quvvatlanisi maqtovga loyiq ish.Bunda yana qo'shimcha ish orinlari yaratiladi va davlatga qo'shimchcha soliq to'lanadi.Mana shunday binolarda tadbirkorlikni yulga quygan sub'ektlar eng kamida o'n yil mylk va er solig'idan ozod qilinishi kerak.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-11 09:32:30

Сайёр қабуллар давомида келиб тушган муаммоли масалалар ижобий ҳал этилиши натижасида халқимизнинг бизга бўлган ишончи янада ортади


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-10 17:49:23

Партиямиз тадбиркорларнинг, халқимизнинг муаммоларни ҳал этишда фидоийлик кўрсатаётганлиги учун биз бундан жуда мамнунмиз. Партиямизни жамиятдаги нуфузи янада ошиб бораверсин


Абдуллаев Дилшодбек-Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-07-10 17:00:53

Сайёр қабулларда кўтарилаётган муаммоларни жойида ечим топилиши партиямиз нуфузини янада оширади.Бу каби хам хайрли - хам амалий ишлар савияси кўпайиши тарафдориман.


Абдуллаев Дилшодбек-Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-07-10 16:59:36

Сайёр қабулларда кўтарилаётган муаммоларни жойида ечим топилиши партиямиз нуфузини янада оширади.Бу каби хам хайрли - хам амалий ишлар савияси кўпайиши тарафдориман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+