O‘zLiDeP депутати нукуслик қизга кўзини даволатиш учун йўлланма олиб берди

11.07.2018, 17:53

O‘zLiDeP депутати нукуслик қизга кўзини даволатиш учун йўлланма олиб берди

Жорий йилнинг июнь ойида O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши шаҳардаги 22-сон “Жолшылар” МФЙда сайёр қабул ташкил этган эди.

Учрашув давомида фуқаролардан турли масалалар бўйича қатор мурожатлар келиб тушган эди. Хусусан, шу ҳудудда яшовчи Замира Қурбаниязова туғма ногиронлиги бор 10 яшар қизининг битта кўзи кўрмай қолганини айтиб, уни операция қилиш учун Тошкент шаҳридаги кўз шифохонага йўлланма олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди.

Мазкур масала юзасидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Одилбек Қурамбоев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори Я.Салиевга депутатлик сўрови юборилди. Халқ ноибининг саъй-ҳаракати билан З.Қурбаниязованинг қизи Камила Ибадуллаевага пойтахтимиздаги Педиатрия медицина институти кўз касалликлари бўлимига йўлланма берилди.

– Бу масалада мурожаат қилмаган жойимиз қолмаганди, – дейди Камила Ибадуллаеванинг отаси Баўыржан Шалмуханов. – Лекин ҳозирга қадар натижа бўлмади. Шу боис мазкур масалада ўзимиз сайлаган депутатдан кўмак сўрадик. Депутатга раҳмат, унинг ташаббуси билан бир йилдан буён ҳал бўлмай турган муаммойимиз бир ойга ҳам бормай ҳал бўлди. Энди 17 июль куни Тошкентга қизимизни даволатишга олиб борамиз. Шифохона билан телефонда гаплашиб, керакли маълумотларни олдик.

Таъкидлаш керак, партия томонидан жойларда ўтказилаётган бундай сайёр қабуллардан аҳоли хурсанд. Чунки қабуллар давомида ҳеч бир муаммо ташкилотчилар эътиборидан четда қолмаяпти.

А.ЖАИЛГАНОВ,

O‘zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари в.б.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бекназаров Қутлибай Нийетбаевич (ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими)2018-07-12 18:11:47

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси О.Қуранбаевнинг депутатлик масъулияти, ўз ишига ва сайловчиларга бўлган меҳри кундан кунга очиб бормоқда. Халқ вакили этиб сайлангандан сўнг, халқнинг орасида юриш керак. Фаол депутатларимиз сафи кенгайиб, О.Қуранбаевга ўхшаган депутатлар эътибордан четда қолмасин. О.Қуранбаев "Меҳнаткаш депутат" унвонига лойиқ инсон.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-12 16:36:43

Депутатларимизнинг фаоллиги, муоммаларнинг тезда хол килиниши халкимизнинг партияга деган ишончини мустахкамласа, партиямизнинг жамиятдаги обрусини янада оширади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+