“Xorazm baraka avto”да янги қуйи бўғин ташкил этилди

11.07.2018, 17:59

“Xorazm baraka avto”да  янги қуйи бўғин ташкил этилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Xorazm baraka avto” МЧЖда “Ҳар бир оила-тадбиркор” Дастури доирасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Дастлаб корхона раҳбари Бахтиёр Мухторов иштирокчиларни корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништирди. Жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар ва имкониятлар ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

– Дастлаб корхонамиз фаолиятини 15 нафар ишчи-ходим билан бошлаган эдик, ҳозирга келиб уларнинг сони 61 нафарга етди, – дейди корхона директори  Бахтиёр Мухторов. – Корхонамиз йилига ўртача 40 000 дона автомобил учун овоз сўндиргич ишлаб чиқариш қувватига эга. Жорий йилда корхона қошида янги тикувчилик цехи очиб, ҳудуддаги 20 нафар ишсиз хотин-қизлар ва коллеж битирувчиларини иш билан таъминламоқчимиз.

Амалий мулоқот якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 45 нафар ишчи-ходимга аъзолик гувоҳномаси топширилиб, корхона қошида янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Озода ҚАЛАНДАРОВА,

Халқ депутатлари Хазорасп

туман Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1780
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ғуломжон2018-07-19 11:30:13

Ҳазорасп жуда кенг имкониятлар диёри


Рахманова Гульнара Тахтакупир тумани 2018-07-16 08:29:23

Янги очилган БПТ ишларига ривож тилаймиз. Софдошмиз, биз хамиша сиз билан. Партиянинг максад вазифаларини таргиб килишда чарчаманг.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-12 14:34:51

Патиянинг қуйибўғинлари асосий таянчимиз, уларнинг сони янада ошаверсин.


Дурдона Қобулова партия фаоли 2018-07-11 19:15:26

Хазорасп минг отликлар диёри, Бу туман аҳолиси ўзининг тадбиркорлиги, уддабуронлиги, меҳнатсеварлиги шу билан бирга саҳоватпешалиги билан ажралиб туради. Ҳали партия сафига камраб олинмаган қанча имкониятлар бор. Партия дастурий ғояларини Питнак аҳлига ҳам тарғиб қилиш орқали сафимизни туманда икки борбар кўпайтириш мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+