Каттақўрғонда 6 ой давомида 180 та норасмий иш ўринлари қонуний расмийлаштирилди

11.07.2018, 18:32

Каттақўрғонда 6 ой давомида 180 та норасмий иш ўринлари қонуний расмийлаштирилди

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан бюджетга 35329,2 млн сўм ундирилди ва режа кўрсатгичлари 8864,4 млн сўмга кўп бажарилди.  

– Бундан ташқари, жорий йилнинг 2 чораги давомида камерал назорат ва мониторинг натижасида 78 та корхона ва ташкилотларда 180 та норасмий ишчи сони аниқланиб, қонуний расмийлаштирилди, – дейди Беҳзоджон Султонов. – Қолаверса, 2 чорак давомида 66 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатдан ўтиши натижасида 87 та янги иш ўрни яратилди. Бунинг натижада эса бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга 59,8 млн сўм ундирилди.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-12 18:21:41

Депутатлик гуруҳи йиғилишлари томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ва ижросини назоратга қилиш-жамиятда партиялар ва депутатлик корпусининг аҳамияти ва ролини ошишишига сабаб бўлади. Ижроия ҳокимият органлари раҳбарларининг депутатлик гуруҳи йиғилишларида иштирок этиб, ҳисобот бериши улар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишга кўмаклашади.


Бердиев Жамолиддин Баротович O’zLiDeP Ммиришкор туман Кенгаши раисининг мавкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари2018-07-12 08:57:53

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари йиғилишларида ташкилотлот раҳбарлариниг ҳисоботларини эшитиш ташкилот раҳбарларининг ўз ишига бўлган масулиятини янадан оширади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+