Депутат кўмагида 3843 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланди

11.07.2018, 18:38

Депутат кўмагида 3843 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланди

Чортоқ туманидаги “Мучум” маҳалла аҳолиси кўп  йиллардан буён ичимлик суви танқислигидан азият чекади. Шу вақтга қадар ҳудуд аҳли  узоқ масофадан сув ташиб келарди, лекин сув танқис бўлган чоғларда  ариқдан оқаётган сувни истеъмол қилишга мажбур бўларди.

Шу боис ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар бу масала бўйича  Халқ депутатлари  туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси  Носиржон Шокировга мурожаат қилди.

– Кўп йиллардан буён ичимлик суви муаммосидан азият чекамиз, – дейди шу ҳудудда яшовчи Пўлатхон Жалалов. – Очиғи, бу масалада мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Лекин ҳеч бир ташкилот муаммомизни ижобий ҳал этиб бермади. Охир-оқибат мазкур масалада халқ ноибига мурожаат қилдик. Депутат муаммони атрофлича ўрганди ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида мурожаатимизни ижобий ҳал этиб берди.  

Таъкидлаш жоиз, депутатнинг ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар кўмагида маҳалланинг 800 метр масофасига темир қувурлар ётқизилди. Натижада ҳудуддаги 3843 та аҳоли ичимлик суви билан таъминланди.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-12 09:06:19

Носиржон Шокировдек жонкуяр ва фидоий депутатларимиз кўпаяверсин, ҳалқимизнинг муаммолий масалалар ечимини ҳал этишда доим шундай ҳаракатда бўлишда чарчашмасин.


Илхомжон Каюмов УзЛиДеП Наманган туман Кенгаши2018-07-12 08:15:47

" Кўп йиллардан буён ичимлик суви муаммосидан азият чекамиз, – дейди шу ҳудудда яшовчи Пўлатхон Жалалов. – Очиғи, бу масалада мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Лекин ҳеч бир ташкилот муаммомизни ижобий ҳал этиб бермади. Охир-оқибат мазкур масалада халқ ноибига мурожаат қилдик. Депутат муаммони атрофлича ўрганди ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида мурожаатимизни ижобий ҳал этиб берди. " - - - - - Депутатлар уйгонгни рост булсин. Шундай халк дарди ташвиши билан ёниб ишлайдиган депутатлар купаяверсин. Ишларга ривож. Изланиш ва интилишдан асло чарчаманлар ! 3848 та хонадондаги ахолини энг мухим муаммоси ичимлик сув муаммоси хал булганидан хурсандмиз!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+