O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Обод маҳалла” дастури доирасида 44 та маҳаллани обод қилишга бел боғлаган

11.07.2018, 18:41

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши  “Обод маҳалла” дастури доирасида  44 та маҳаллани обод қилишга бел боғлаган

Ўзбек халқининг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш энг бебаҳо қадрият ва анъаналардан ҳисобланади. Мазкур қадриятларимизни изчил давом эттирган ҳолда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини барча ҳудудларда амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароит яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват этиш алоҳида аҳамият касб этади. Президентимиз томонидан имзоланган “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида фармон бу йўналишдаги ишларни янада жонлантириб юборди.

Дастурга биноан жорий йилда ҳар бир тумандан 2 тадан, келгуси йилларда эса 3 тадан қишлоқда аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасини ижобий томонга ўзгартириш қишлоқ (маҳалла)лар қиёфасини замонавийлаштириш ва қишлоқ аҳли учун иш ўринларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” (Обод маҳалла) дастури амалга оширилади.

Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Обод маҳалла” дастурига биноан O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳар бир тумандан 4тадан маҳалла фуқаролар йиғинини янада обод қилишга бел боғлаган.

– “Обод маҳалла” дастурига мувофиқ, туманимизда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдунаби Муҳримов. – Мақсадимиз маҳаллада яшовчи фуқароларимизга, болаларга дам олиш жойларни ташкил қилишдир. O‘zLiDeP томонидан бугунги кунда кўплар ишлар амалга оширилмоқда. Депутатларимиз томонидан ҳудудларда сайёр учрашувлар орқали аҳоли муаммолари аниқланиб, мавжуд муаммолар ижобий ечим топмоқда.   

Таъкидлаш керак, Тошкент шаҳрида “Обод маҳалла” дастури доирасида 1473та уй-жой ва 196 км узунликдаги ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш белгиланган.

 Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1906
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раисининг бининчи ўринбосари-аппарат раҳбари.2018-07-13 11:52:11

Дастурга биноан жорий йилда ҳар бир тумандан 2 тадан, келгуси йилларда эса 3 тадан аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасини ижобий томонга ўзгартириш мақсад қилинганлиги билан эьтиборлидир.


С.Саркисова –Когон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-07-12 12:27:14

Обод қишлоқларда аҳоли гўзал ва намунали кўркам уй-жойларда яшаш,атроф муҳит гўзал бўлса,аҳолимизнинг турмуш тарзи гўзал бўлса,халқ биздан рози бўлиб яшайди.Оиласида хотиржамлик,ишида барака бўлади.Обод қишлоқ лойиха доирасида тумандаги БПТ аъзолари,депутатларимиз аҳолимиз чиройли яшашга интилишига яқиндан туриб ёрдам бермоқдалар ва ўз хиссасини кўшиб келмоқдалар.


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-07-12 09:25:43

"Обод махалла " дастури асосда барча жойлар ишлар олиб борилмоқда бу ишларда бизнинг партиямиз хам фаол қатнашаётгани партиямиз нуфизини янада ошиади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-12 09:15:38

“Обод маҳалла” дастурига биноан жойларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда ва бунинг натижасида маҳалла ва қишлоқларимиз обод бўлиб келмоқда ва бундан фуқароларимиз жудаям ҳурсанд


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+